Burobiya Rajabova. Navoiy yashagan uy & Umid Bekmuhammad. Bobur hazrat Navoiyning hovlisida yashagan.

Ashampoo_Snap_2017.02.08_00h26m11s_001_.png    Ҳирот шаҳрида ҳазрат Алишер Навоий яшаган уйга тарихий манбаларда, жумладан, “Бобурнома”да ҳам “Унсия” (“унсия” арабча сўз бўлиб, улфат, чин дўст деган маънони билдиради.) деб ном берилгани зикр этилади. Яъни бу қутлуғ даргоҳ дўстлар, ижод аҳли, устоз ва шогирдлар суҳбат қурадиган эзгулик, хайру эҳсон ҳамда илм-маърифат маскани ҳисобланган. .. Davomini o'qish

Karomat Mullaxo’jaeva. Abadiyatning shoh shoiri

099    Бобур қисматнинг шоири эди. Ўз борлиғида шоҳлик билан шоирлик қисматини уйғунлаштиролган дилбар инсон. У шоҳлик азоб-уқубатларини, қувончу шодликларини, бахту фожиа­сини шоирлиги туфайли тўғри англади, дунёни мукаммалроқ идрок этди, ўзгалар қалбига кириб бора олди… Davomini o'qish

Hasan Qudratullaev. Bobur mirzoning qilichi

04
Агар эътибор берсак, шарқлик саркардалар, шоҳ ва султонлар, бек ва оддий аскарларнинг портретлари, муҳораба майдонидаги ҳолатлари чизилган cуратларда улар кўпинча қилич билан бирга тасвирланган. Бошқача айтганда, қилич жангчи қиёфаcининг яхлит бирлиги cифатида у билан бирга акс эттирилган. Қиличнинг катта-кичиклиги, қилич соҳибининг уни ушлаб турган қўли ҳолати билан бирга бу қуролнинг зеб-зийнати, ғилофининг нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилгани ҳам бундай cуратларда акc этган. Davomini o'qish

Ramiz Askar — Bobur ijodi targ’ibotchisi

08Рамиз Аскарнинг ўзбек адабиётига айрича меҳр билан қарашидан, айниқса, мамнунман. У Бобур, Ҳусайн Бойқаро девонларини таржима қилиб чоп эттирди, Меҳри Хотун ижоди билан ҳамюртларини таништирди. Рамиз анчадан буён “Бобурнома”ни таржима қилиш орзусида юрарди. Илтимосига кўра, китобнинг ўзбекча нашрини унга почта орқали жўнатдим. Ниҳоят, таржима 2011 йилда тугалланди ва “Бобурнома” озарбайжончада нашр қилинди. Рамиз Аскарнинг бу хизматларига Ўзбекистонда муносиб баҳо берилди ва халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish

Bobur Husayniy haqida.

033
Бобур улуғ ҳукмдорнинг шакл-шамойилини чизиш жараёнида унинг шахсий хусусиятлари ва инсоний фазилатларини теран илғашга ҳам интилади. “Ҳарроф ва хуш хулқ киши эди. Хулқи бир нима гузаророқ воқе бўлуб эди, сўзи ҳам хулқидек эди. Баъзи муамалотта шаръни бисёр риоят қилур эди. Бир қатла бир ўғли бир кишини ўртурган учун қонлиқларға топшуруб, дорулқазоға йиборди. Шужў ва мардона киши эди. Темурбек наслидин ҳеч ким маълум эмаским, Султон Ҳусайн Мирзоча қилич чопмиш бўлғай”. Davomini o'qish

Sultonmurod Olim. Bobur: shoir ko’ngli va shoh siyosati.

6578
Бир инсон бегона юрт иқлимига кўниколмаган бўлса, шуни шеърга солса, нима қилибди! Шоир Бобур буни ажабтовур тушунади. Аммо бу шоҳ Бобурга асло ёқмайди. Чунки шугина икки қатор шеър унинг сиёсатига, демакки, тузган давлати манфаатига қарши эди, унинг ана шу сиёсатига халал келтирар эди, албатта.
Аввало, ёзмасин эди. Ёзса ҳам, жилла қурса, элга, хусусан, ҳинд халқига бундай ошкор қилмасин эди. Ахир, Хожа Калон кетаётган бўлса ҳам, биз шу ерда қоляпмиз-ку, дейди у.
Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. She’riyatidan namunalar

Ashampoo_Snap_2017.02.08_16h23m22s_001_.png     Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир. Davomini o'qish

Timur Handing the Crown of Hindustan to Babur

timur_babur

Description
A sheer fiction but not against the facts of history, the painting represents Timur, the first Mughal – fifth in the order of ascendance from Babur, portrayed handing over the crown of Hindustan to Babur : an imaginary extension of the fact that Babur founded the Timurite dynasty in Hindustan accomplishing Timur’s ambition with which he had invaded India in 1398 – some 128 years before Babur, ransacked Delhi and entire north India and massacred one lac captives and thousands of others. The painting seeking to reproduce a miniature painting of circa 1630-35 A.D., rendered by Govardhana, one of the master-painters of Shahjahan’s court, represents an imaginary vision of Timur dynasty, the first, Timur, who invaded India and the sixth, Babur, who founded Timurite dynasty on the land of Hindustan, and the seventh, his son Humayun who first lost it but then regained. The painting might be seen as manifesting Timur’s ambition to have his dynasty on the land of Hindustan. Davomini o'qish