Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi & Boburnoma (1960 yil nashri)

6dcc32702df33c590a8e91bb9797ad3c.png    14 феврал  — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги

   Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган.  Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади.  Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради.  Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Burobiya Rajabova. Amir Temurning ilk tadqiqotchisi

Ashampoo_Snap_2018.01.09_00h33m32s_003_.png  Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma / Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

0_14e624_d9dfd44c_orig.png10 феврал — атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллуд топган кун

  Порсо Шамсиев Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб ул қулуб» ва б. асарларининг илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган, Бобурнинг «Бобурнома» (С.Мирзаев б-н ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изоҳлар ёзишда иштирок этган.Шунингдек, С.Иброҳимов б-н ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.
Davomini o'qish

Hasan Qudratullaev. “…Hech kim Mir Alisher Navoiychalik javob yozolmagan”

045      Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”, “Аруз рисоласи” ва бошқа асарларида, Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарида Алишер Навоий ҳақида билдирилган фикрларни қиёсий ўрганиш мумтоз адабиётимизни янада теранроқ тасаввур этишга имкон беради, деган умиддамиз. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Zuhriddin Isomiddinov. Mirzo Boburning bir jumlasi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h30m08s_004_.png    “Бобурнома”… Қуриганда ҳам ҳиди гуркираб турадиган дасторбошга ўхшайди бу асар — ҳар гал қўлга олганда янгитдан ифор таратади. Шунинг учун уни бот-бот ўқийман. Тилининг бир оз мураккаблиги шунга даъват этса ҳам ажаб эмас. Аммо ҳар галги мутолаа чоғида аввалгисида англамаган ё чала уққан маъноларни топиб завқ қиламан. Ҳозир бутун бошли “Бобурнома” эмас, ундаги бир жумла ҳақида фикрлашмоқчиман. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Xonzodabegim va Xurramshoh qismati

09   Бобуршоҳнинг жияни Хуррамшоҳ ҳақида И. Бекжоновнинг “Бобурподшоҳнинг жияни” номли мақоласи орқали ҳикоя қилган эдик (Мақола мана бу саҳифада). Исмоил Бекжонов бу борада яна ҳам чуқурроқ изланиш олиб бориб, гап ҳақиқатига етишган ва уни қуйидаги мақоласида баён этган. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. «Boburnoma» tartib berilgan sana haqida ikki maqola

045     Куни-кеча нишонланган Мирзо Бобур таваллуд куни муносабати билан телевидение каналларида жуда кўп кўрсатувлар, матбуот нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида «Бобурнома», хусусан, асарнинг тартиб берилган санаси билан боғлиқ чалкаш, нотўғри фикрлар билдирилди. Бу чалкашликларга диққатни қаратиш мақсадида айни шу масалани чуқур ўрганган олим Исмоил Бекжоновнинг илмий мақолаларига бир назар ташлашни таклиф қиламиз. Улар турли даврларда ва рад этиб бўлмас далиллар асосида ёзилиб, даврий матбуотда эълон қилинган. Бугун мазкур мақолаларнинг иккитасини тақдим этамиз, яқин кунларда эса яна айни шу мавзуда, шунингдек, «Бобур мирзо тақдирида муҳим ўрин тутган Жом жанги ҳақида,  опаси Хонзодабегим ва  жияни Хуррамшоҳ қисматига бағишланган мақолалар сайтимиздан жой олади. Davomini o'qish

Har so’zning rosti bitilgay («Boburnoma»ni o’qib)

067    “Бобурнома”даги ўша давр ҳаётининг Бобурга хос талқини билан танишганда, энг аввало, бир жиҳат – муаллиф шахси ўқувчи эътиборини тортади. Томирларида Соҳибқирон Амир Темур қони оққан аслзода Бобур кўз ўнгимизда холис, адолатли адиб сифатида намоён бўлади ва асарда қаламга олинган ҳар бир воқеа ва шахс тасвири ортида бобурона муносабат, бобурона қараш турганини яққол ҳис этиш мумкин… Davomini o'qish

Hasan Qudratullaev. Bobur mirzoning qilichi

04
Агар эътибор берсак, шарқлик саркардалар, шоҳ ва султонлар, бек ва оддий аскарларнинг портретлари, муҳораба майдонидаги ҳолатлари чизилган cуратларда улар кўпинча қилич билан бирга тасвирланган. Бошқача айтганда, қилич жангчи қиёфаcининг яхлит бирлиги cифатида у билан бирга акс эттирилган. Қиличнинг катта-кичиклиги, қилич соҳибининг уни ушлаб турган қўли ҳолати билан бирга бу қуролнинг зеб-зийнати, ғилофининг нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилгани ҳам бундай cуратларда акc этган. Davomini o'qish

Ramiz Askar — Bobur ijodi targ’ibotchisi

08Рамиз Аскарнинг ўзбек адабиётига айрича меҳр билан қарашидан, айниқса, мамнунман. У Бобур, Ҳусайн Бойқаро девонларини таржима қилиб чоп эттирди, Меҳри Хотун ижоди билан ҳамюртларини таништирди. Рамиз анчадан буён “Бобурнома”ни таржима қилиш орзусида юрарди. Илтимосига кўра, китобнинг ўзбекча нашрини унга почта орқали жўнатдим. Ниҳоят, таржима 2011 йилда тугалланди ва “Бобурнома” озарбайжончада нашр қилинди. Рамиз Аскарнинг бу хизматларига Ўзбекистонда муносиб баҳо берилди ва халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish

Mirzaahmad Olimov. «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati

Ashampoo_Snap_2017.11.14_21h27m18s_001_.png    Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Davomini o'qish