Dilmurod Quronov. Yangi quvvat manbai qayerda? & Dilmurod Quronov. Ikki kitob

007    Бугунги адабиётда юксалиш борлигига шубҳа қилмайман. Бироқ бу юксалиш, назаримда, 60-йилларда бошланган ва 80-йилларга яқин кучли тезланиш олган юқорига ҳаракатнинг инерция кучи таъсиридаги давоми, холос. Шунга кўра, муаммони бироз бошқачароқ қўйиш керакка ўхшайди… Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Hamid Olimjonni bilamizmi?

Ashampoo_Snap_2016.11.23_11h11m05s_026_a.png    Биз узоқ йиллар давомида Ҳамид Олимжон тимсолида шўро тузумининг маддоҳинигина кўриб ўргандик. Аниқроғи, бизга шундай уқдирилди: шоирнинг дилбар шеърларини бир ён қўйиб, айни шу қиёфани гавдалантирадиган асарлари ўргатилди, зўр бериб ташвиқ қилинди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ХХ аср ўзбек миллий маданий заминида етишган энг ёрқин истеъдодлардан бири эди. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. IV qism

005      Шоядки юқоридаги мулоҳазларимиз сабаб шулардан айримлари ҳар нени ҳам шеърга солиб бўлмаслигию ёзилган ҳар нени эълон қилавериш маъқул эмаслигини оз-моз англаса, шеърият муқаддас даргоҳ эканию тилдан фойдаланиш масъулиятини чинакамига ҳис этса… Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. III qism

03    Бу шоир шеърлари энг аввал бугунги қўшиқчилик талабларини қондиришга тўла сафарбар этилган ва, шубҳасиз, унинг айни кундаги дидига яраша. Қўшиқчилик “маҳсулоти” эса, ўз навбатида, кенг оммага – бадиий диди ўтмаслашиб бораётганидан нолиётганимиз жамиятимизнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи ёшларга мўлжалланган. Бошқача айтсак, шоир “керак пардани топган”, шу боис пайдар-пай шеър битиб, бастакорлар пешма-пеш куй басталаб, хонандалар ёниб-ёндириб куйлаб туришибди… Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. II qism

05     Яхши биласизки, ҳар нарсада меъёр сақланиши керак, суистеъмол – ҳар ненинг кушандаси. Тўғри, шеърият ҳақида сўз борганда статистик маълумотларга таяниш ғалати кўринади. Шундай бўлса-да жазм этдиму, “Ёлғиз аёл” тўпламини варақлаб санашга тушдим: ҳаш-паш дегунча айрилиқдан бўзловчи шеърлар адади 25 дан ўтди – у ёғига сабрим чидамади. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. I qism

01     Ўзингиздан қолар гап йўқ, сўнг вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўнгина гапларини ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайган. Қарангки, буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам кўпайгандан кўпайди! Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари битган маза-матрасиз шеърларни хориждан ўғирланган куйларга солиб, компьютер дастурлари ёрдамида сайқаллаб, чунон “куйлай” бошладиларки, тезда FM тўлқинларини забт этиб, қўл телефон “чип”ларини тўлдирдилар. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. «Ilk avval ko’zimni ishq bilan ochdim…»

045     Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида “Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим” дея фиғон чеккан хижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом “кўнгли янгилик қидириб” яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган “ишқ”, “ошиқ”, “ёр” образларига янгича маъно юклади: унинг талқинида “ёр” юрт озодлигию, “ошиқ” эркка ташна кўнгилдир… Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon.Vayronalar orasidan (Andijon — O’sh -Jalolobod).

065

   2014 йил буюк ватандошимиз, адабиётимизнинг бетакрор сиймоси Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб — 1919 йилда ёзилган «Тилимиз», 1924 йилда эълон қилинган «Адабиёт надир?», «Тарихнинг зарарли такаррури», «Вайроналар орасидан (Андижон-Ўш-Жалолобод)» каби бир қатор таниқли асарларнинг ўзига хос юбилейи йилидир. Бу йил «Тилимиз» ёзилганига 85 йил, «Адабиёт надир?», «Тарихнинг зарарли такаррури», «Вайроналар орасидан (Андижон-Ўш-Жалолобод)» ёзилганига 90 йил тўлади. Айни шу баҳонаи-сабаб уларга яна бир карра диққатимизни қаратмоғимиз керак деб ўйлайман. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.

012
Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Qalblarni larzaga solgan xirgoyi

09     3 февраль — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллуд топган кун.

«Отамдан қолган далалар» нафақат долзарб мавзуси, балки бадиий жиҳатлари билан-да адабиётимизда жиддий воқеа бўлди. Асарнинг ўзига хос қурилиши, бетакрор ифода йўсини, тилдаги жозиб оҳанг, самимият – буларнинг бари унинг муваффақиятини таъминлаган асосий омиллардир. Бир суҳбатда асар хусусида сўз бориб, «Отамдан қолган далалар» жанр эътибори билан романми?» деган саволни ўртага қўйган эдим. Davomini o'qish

«Sharq yulduzi» jurnalida «Yangi avlod ovozi» rukni ostida berilgan savollarga Rahmon Qo’chqor, Dilmurod Quronov va Rahimjon Rahmat javoblari.

051
«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил 1-сонидан бошлаб «Янги авлод овози» рукни остида мазкур нашрнинг бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам томонидан берилган саволларга адиблар ва адабиётшуносларнинг жавоблари бериб борилмоқда. Ҳамидулла Болтабоев, Шуҳрат Ризаев, Назар Эшонқул  иштирок этган дастлабки суҳбат билан сизни таштирган эдик.  Биз журналнинг кейинги сонларида давом этган  суҳбатда акс этган бугунги ўзбек адабиёти, хусусан, ёш ижодкорлар ҳақидаги турлича қарашлар билан таништириб боришни маъқул кўриб, бугунги саҳифамизда  Раҳмон Қўчқор, Дилмурод Қуронов ва Раҳимжон Раҳмат фикр-мулоҳазаларини тақдим этамиз. Davomini o'qish