Xurshid Davron. Navoiynoma. XV-XVI. Lison ut tayr. Haj armoni. Yana g’avg’o. Mahbubul-qulub & Navoiy armoni

Ashampoo_Snap_2016.10.17_15h35m49s_001_.png    Алишер Навоийнинг шеърий даҳоси 15-аср охирларига келиб яна жўш урди. У 2 йил мобайнида 2 та йирик асар — «Лисон ут-тайр» («Қушлар тили») достонини ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») номли илмий асарини яратди. Алишер Навоийнинг сўнгги буюк асарларидан яна бири насрий панднома юсинида ёзилган «Маҳбубул-қулуб» («Қалблар севгани»)дир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XIII. Chor devon. Devoni Foniy. Nasoyimul muhabbat

Ashampoo_Snap_2016.12.26_20h57m08s_001_.png    Алишер Навоий 1491—92 йиллардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга киришди ва бу иш 1498—99 йилда ниҳоясига етди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси») бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. VI. Ilk devon & Husayn Boyqaro. Devon va Risola & Dilnavoz Yusupova. Navoiy devonlari

0_14b881_124cb96d_orig.png   Алишер Навоийнинг «Бадоеъ ул-бидоя» (ажойиб янгиликларнинг бошланиши) деб аталган биринчи девони 1479-1480 йилларда тузилган. Бу девонда 11 навъдаги 1041-та шеърлар: ғазал, рубоий, мухаммас, мустазод, мусаддас,таржеъбанд, қитъа, луғз, муаммо, туюқ, фардлар киритилган. Бунгача Навоийнинг мухлислари томонидан ҳижрий 870 — мелодий 1465-1466 йилларда тузилгани маълум.  Бу девонга ном қўйилмаганидан унинг факсимил (фото) нусхасини биринчи марта нашрга (Тошкент, «Фан», 1968) тайёрлаган Ҳамид Сулаймон уни «Илк девон» деб атаган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Nega koʻrguzdi sovugʻ ohu sarigʻ ruxsor subh & G’azal sharhi va g’azal asosida qo’shiq

005   Мазкур ғазал орқали Навоийнинг мусаввирона нигоҳи қанчалик ўткир бўлганлиги ҳақида янада ёрқин тасаввур ҳосил қилиб, унинг руҳий таҳлилни пейзаж орқали тасвирлаш маҳоратига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Sab’ai sayyor & «Navoiyni anglash» ko’rsatuvi & Dilnavoz Yusupova. Dostonning tuzilishi, hikoyatlar tahlili

Ashampoo_Snap_2017.01.28_00h38m15s_001_.png    Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонига бағишланган саҳифамизда онлайн шаклдаги достон аслияти ва унинг насрий баёни, шунингдек, асар ҳақидаги «Навоийни англаш» кўрсатуви билан танишасиз. Кўрсатувда таниқли адабиётшунос олимлар Азиз Қаюмов, Суйима Ғаниева, Ёқубжон Исҳоқов, Саидбек Ҳасан, Нурбой Абдужаббор, Ҳамидулла Болтабоев ва бошқалар иштирок этган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Siroju-l-muslimin & Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning diniy va tasavvufiy asarlari

09     Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Биз қуйида кўриб чиқадиган асарларда Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Farhod va Shirin. Radiospektakl & Dilnavoz Yusupova. Dostonning timsollar olami

575   Улуғ бобомиз таваллудининг 575 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан 50-йилларда Муқимий номли театрда саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” мусиқий драмаси (Комил Яшин либреттоси, Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси) асосида ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектаклни ва навоийшунос олима Дилнавоз Юсупованинг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (Алишер Навоий даври)» ўқув қўлланмасида достон ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз («Фарҳод ва Ширин» радиоспектакли билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Layli va Majnun. Radiospektakl & Dilnavoz Yusupova. Doston haqida

layli va Majnun

«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning «Muhabbat rishtasin uzdiki…» g’azali va uning sharhi

055    Яқиндан бошлаб ўзбекча интернет тармоғида тасаввуф.уз сайти иш бошлади. Мазкур сайт иш бошлаганидан хабардор қилиш мақсадида унинг саҳифасида эълон қилинган Алишер Навоийнинг «Муҳаббат риштасин уздики…» ғазалига адабиётшунос олима Дилнавоз Юсупова шарҳини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Мазкур ғазалда ҳазрат Навоий соликлар ишқи ҳақида сўз юритган. Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Buyuk do’stlik namunasi & Umid Bekmuhammad. O’n bir Jomiyning eng ulug’i

037 ноябрь — Шарқ адабиётининг буюк сиймоси Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг дўстона муносабатлари алоҳида эътибор ва эътирофга молик ҳодиса ҳисобланади. “Хамса” достонларининг ҳар бирида Абдураҳмон Жомий учун алоҳида боб ажратилганлиги ҳамда “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (Беш ҳайрат) асарининг мавлоно Жомийга бағишлаб битилганлиги буни яққол тасдиқлаб туради. Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiy hasbi holi masalalari

002    Aлишер Навоийнинг ҳасби ҳоли билан боғлиқ масалалар аввало шоирнинг ўз асарларида, шунингдек замондошлари Aбдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Мирхонднинг “Равзату-с-сафо”, Хондамирнинг “Хулосату-л-ахбор”, “Макориму-л-ахлоқ”, “Ҳабибу-с-сияр”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъу-л-вақоеъ”, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш- шуаро”, Муъиниддин Муҳаммад ал-Замжий ал-Исфизорийнинг “Равзату-л-жиннот”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби тарихий ва тазкира асарларида учрайди… Davomini o'qish