Xuan Rulfo. Unutib bo’ladimi? & Pedro Paramo. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.09.06_16h18m33s_003_.png    Дунё адабиётининг буюк намояндаларидан бири Хуан Рульфонинг 1953 йилда нашр этилган «Ёнаётган воҳа» номли новеллалар тўплами, 1955 йили эълон қилинган «Педро Парамо» қиссаси ХХ аср прозаси иқлимида инқилобий ўзгариш ясаган янги Лотин Америкаси прозасининг сардафтари бўлди. Davomini o'qish

Emin Usmon. Qirolning libosi bormi? & Tomir. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.05.23_18h30m36s_003_a.png…Андерсеннинг яланғоч подшо ҳақидаги эртаги эсингиздами? Унда шир яланғоч нодон подшони: «О, кийимингиз мунча чиройли, мунча ўзингизга ярашган», қабилидаги гаплар билан лақиллатишади. Ҳеч ким унинг эгнида ҳеч вақоси йўқлигини айтишга журъат этмайди. Алалоқибат шундай мард топилади-ю, подшо ўзининг алданганини билади. Вақти келиб биз ҳам шундай аҳволга тушиб қолмасмикинмиз? Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 71-84 (Yakunlovchi) boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Қадимий туркча адабиётнинг ўлмас асари «Қутадғу билик»нинг якуний бобларини тақдим этар эканмиз, муборак Рамазон ойида ўқилажак дуоларимизда донишманд бобомиз Юсуф Хос Ҳлжиб Болосоғунлини ва бу шонли асарни замонавий тилимизга ўгирган таниқли адиб, покиза инсон Эмин Усмонни меҳрибон Парвардигор раҳмат айлаб, улуғ фазлу мағфиратига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 63-66 boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Тақдим этилаётган навбатдаги  бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга меҳмондорчиликка бориш-келиш, зиёфатга меҳмон чақириш тартиб-қоидалари, бу дунёдан юз ўгириб, у дунёга мойил бўлиш ҳақидаги ўгитлари  баён этилган. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 44-62 boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Сизга тақдим этилаётган бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга бегларга қандай  хизмат қилиш, сарой аҳли, авом (халқ), Пайғамбар авлодлари, олимлар, табиблар, азойимхонлар, мунажжимлар, шоирлар, деҳқонлар, савдогарлар, чорвадорлар, ҳунармандлар, камбағаллар, хизматкорлар билан қандай муносабатда бўлиш, қандай хотин олиш, фарзандларни қандай тарбиялаш ҳақидаги ўгитлари баён этилган. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 39-43 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob   «Қутадғу билиг»  бизгача уч нусхада етиб келган бўлиб, биринчиси сақланиш ўрнига кўра «Вена нусхаси» деган ном билан юритилса ҳам, аслида Ҳиротда 1439 йилнинг 17 июнида котиб Ҳасан Қора Сойил Шамс томонидан уйғур ёзувида кўчирилиб тугатилган. Иккинчи нусха кўчирилиш ўрни, топилиши ва сақланишига кўра «Қоҳира нусхаси» (Қоҳирадаги Ҳидув кутубхонасида сақланаётгани 1896 йилда маълум бўлган) деб номланади. Учинчи нусха «Наманган нусхаси» номи билан илмга кирган бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилиб, Тошкентга келтирилган. А.Кононовнинг аниқлашича, ушбу қўлёзма мавжуд нусхалар ичида энг мукаммалидир. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 31-38 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob    Асли исми Юсуф бўлган илк турк достоннависи Болосоғунда туғилган. Хос Ҳожиб (айрим манбаларда Юсуф Болосоғуний) шоирнинг унвони бўлиб, унинг асари ҳукмдорга тортиқ қилингандан сўнг шундай номга сазовор бўлган. Муаллифнинг бизгача етиб келган ягона асари хижрий 462 (1069-70)да ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Бахтлиланиш билими») бўлиб, муаллиф ўз асарини 18 ойда ёзиб тугатган. Асардаги тўрт рамзий қаҳрамон Кунтуғди (адолат), Ойтўлди (давлат), Ўгдулмиш (ақл) ва Ўзғурмиш (қаноат) тимсоллари орқали Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ижтимоий-сиёсий, адабий-фалсафий қарашларини ифода қилган. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 26-30 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob     БУ БОБЛАРДА БЕГЛИККА МУНОСИБ БЕГ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ, БЕГЛАРГА ВАЗИР БЎЛГУВЧИ КИШИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ, ЛАШКАРБОШИ ВА СИПОҲИЛАР ҚАНДАЙ БЎЛИШИ, УЛУҒ ҲОЖИБ ҚАНДАЙ КИШИ, ЭШИК ОҒАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ БАЁНИ АКС ЭТГАН. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 20-25 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob    Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг»ни Болосоғунда бошлаб, Қашқарда ёзиб тугатган ва қорахоний ҳукмдор Тавғоч Буғрохонга тақдим этган. Буғрохон муаллифни тақдирлаб, унга «Хос Ҳожиб» («Эшик оғаси») унвонини берган. Шундан кейин шоир «Юсуф Хос Ҳожиб» номи б-н машҳур бўлган. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 12-19 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob     Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Саодатга йУлловчи билим», 1069—70) асари исломий туркий адабиётни бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарди. У нафақат туркий ҳалқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолца яратилган. «Шоҳнома» каби мутақориб вазнида ёзилган ва «Туркий Шоҳнома» номи б-н шуҳрат қозонган (73 боб, 6520 байт ва тўртликлардан иборат). Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. Kirishdan 11 bobgacha. Emin Usmon tarjimasi

kitob     Қорахонийлар салтанатида вазирлик лавозимини эгаллаган Юсуф Хос Ҳожиб  туркий тилда шеърий достон битиб, туркигўй халқларни улуғлашни ният қилган. Уларнинг тадқиқ маркази бир ёки бир неча уруғ, элат, аймоқ эмас, ўнлаб туркийзабон уруғларни ўз ичига олувчи ягона туркий халқи бўлган. Davomini o'qish