Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Teglar: Erkin Vohidov
Erkin Vohidov. Rus she’riyatidan tarjimalar
Аввалроқ сизга устоз Эркин Воҳидовнинг Шарқ шеъриятининг тенгсиз намояндалари Ҳофиз, Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Улфат ижодидан қилган таржималарини тақдим этган эдик.Устоз шоир рус шеъриятининг ёрқин шоирлари шеърларини ҳам ўз она тилида сўзлата олган. Биргина Сергей Есенин шеърияти она тилимизда қандай жўшқин ва эҳтиросли жаранглаганини эслаш кифоя. Davomini o'qish
Qudrat Do’stmuhammad. Vafo va… oliy topshiriq (Bir she’r ta’sirida)
Аллоҳ бандасининг ибодатларига муҳтож эмас! Ибодат банданинг ўзи учун, берилган ҳаёти давомида қусурларини аста-секин йўқотиб покланиши ва покланган ҳолда Ўзига қайтиши учун керак. Аллоҳ инсонга берган топшириқ шундан иборат, назаримда, ва инсоннинг яшашдан мақсади, асосан, шунга қаратилиши лозим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov
Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 2 йил тўлди
Эркин Воҳидов бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Ruhlar isyoni. Doston.
30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни
Ҳар бир санъаткор, – хоҳ у қўшиқчи, рассом бўлсин, хоҳ шоиру ёзувчи, – ижодининг энг баланд чўққилари бўлади. Бу чўққилар ё ўз вақтида (муаллифнинг тириклигида) ёҳуд маълум замонлар ўтгач (муаллифдан кейин) кўзга ташланади. Ўзбекнинг улкан шоирларидан бири Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони шоир ижодидаги ана шундай чўққилардан бири. Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади (Улуғбек Ҳамдамнинг «Жаҳолатга қарши исён» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov
Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Nido. Doston
Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Junun vodiysig’a…(«G’aroyib us-sig’ar» devonidan) & Erkin Vohidov. G’azalga sharh.
Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради. Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. «Dog’istonim» kitobidan. Erkin Vohidov tarjimasi
Таржимондан: Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун дунёга таратган шоир. «Доғистоним» шоирнинг биринчи насрий асари. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Hayot, adabiyot va til haqida
28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 81 йиллиги
Эркин Воҳидовнинг адабий нуқтаи назари,фикрлари «Шоиру шеъру шуур» номли китобда намоён бўлади. Бу китобнинг пайдо бўлишида ҳиссам борлигини, яъни «Ёш гвардия» нашриётида ишлаб юрганимда айни менинг ташаббусим билан адибларнинг адабий ўйларини акс эттиражак рукн ташкил этилган эди. Бу рукн остида илк нашр этилган китоблар «Шоиру шеъру шуур» билан Абдулла Ориповнинг «Эҳтиёж фарзанди» тўплами бўлган эди. Davomini o'qish
Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov & Afg’onistonda Erkin Vohidov tavallud kunining nishonlanishi
28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Umr bekatlari & She’rlar, tarjimalar & Kuy avjida uzilmasin tor
Устоз Эркин Воҳидовнинг таваллуд куни олдидан
Ўтган асрнинг 70-80-йиллари ўзбек адабиётида юзага келган қайноқ муҳит беқиёс бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Бу ҳалигача таъсири давом этаётган муҳит ўзидан-ўзи осмондан тушмаган эди. Бу муҳит жуда узоқ давом этган соқовликдан сўнг, Асқад Мухтор, Эркин Воҳидов, Ҳусниддин Шарипов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Чўлпон Эргаш, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева каби шоирлар, уларга эргашиб кириб келган ёш авлод ижоди боис адабиётнинг карахт вужуди нафас ола бошлаганидан туғилган эди, десак тўғри бўлади. Davomini o'qish