Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus

0_1496b3_a5974a15_orig.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги

   70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal & «Dengiz yaproqlari» to’plamidan namunalar

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2

Ashampoo_Snap_2016.12.09_23h22m59s_001_.png     Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish

Eng zavqli mashg’ulot – qalbingni tozalash…Taniqli shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.12.03_01h26m44s_005_.pngИнсон доимо ўз қалбига йўл излайди. Азалдан шундай бўлган. Бу гўё худони излаш каби улуғ ҳодиса. Ўз қалбига йўл тополган одам худони ҳам топади. Бу йўл турлича бўлиши аниқ. Аслида шеърият ҳам инсоннинг ўз қалбига йўл излаши, ўзини кашф этиши билан боғлиқ ҳодиса. Жаҳон мумтоз шеъриятини кузатсангиз, бу жараён турлича содир бўлганига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish

Saydi Umirov. Ash’orlari esh, qobil ijodkor

Ashampoo_Snap_2016.09.30_15h14m56s_001_.png    «Ҳамал айвони»да табиий бир сокинлик ва салобат бор. Унда халқона оҳангларга мумтоз адабиёт гулшанидаги чечаклар пайванд қилинган. Мисралардаги сўзлар тирик, товушлар камалакранг; шунинг баробарида, ҳатто тиниш белгиларига юкланган маъно ҳам ўзига хосдир (Баҳодир Карим мақоласидан). Davomini o'qish

Qurdosh Qahramonov. Qushdan ildiz oldim, qanotni guldan…

033    Саксонинчи йиллар аввалида ижод майдонига кириб келган ёш истеъдод соҳиби Эшқобил Шукур шеърлари асосини ботиний олам манзаралари ташкил этди. Бу олам турфа хил тимсолу тасвирлар, шаклларда намоён бўлса-да, бош мақсад-муддао ўзгармади — кўнгилга қараб эврилиш, ўзликни излаш етакчи мавзу бўлиб қолди. Davomini o'qish

Shafoat Rahmatullo Termiziy. Vatan haqida monolog & Eshqobil Shukur. O’z yurtiga o’xshagan shoir

003    Қадим-қадимдан Сурхон заминида “Алпомиш»ни куйлаб ўтган юзлаб бахшиларнинг руҳи XX асрга келиб яна ўз ҳосилини бериши керак эди. Зеро, ҳар қандай пайкал вақти келиб хирмон кўтаради. Худди шу ҳосилнинг энг capa, олтин меваларидан бири Шафоат Раҳматулло Термизий бўлди. Шафоат аканинг руҳида Сурхон даштлари ястаниб ётарди, ундан дарёнинг овози, Боботоғнинг нафаси келиб турарди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur: Qalb — yagona manzil & She’rlar

09    Агар одам ўз руҳида кечаётган ҳамма гапларни ифода этиб бера олса эди, бу камида бир карвон китоб бўларди. Кўнгил дунёсида нималар содир бўлмайди дейсиз. Одам жамиятда, хаётда қанча илгарилаб боргани сайин, ўз қалби ичига шунчалик чекиниб бораверади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qadimgi daftar yoxud unutilgan ohanglar ohi

005   Эшқобил Шукурнинг «Қадимги дафтар ёхуд Унутилган оҳанглар оҳи» туркумидаги шеърларни ўқий бошласангиз билан бахши боболарнинг хирқираган овозларини, ойчибор дукурини, олис ва бепоён даштлардаги қадимий тошларда ўйилган битикларни ўқиб шивирлаётган, ҳайқираётган шамоллар садосини эшитгандай бўласиз… Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. She’rlar

05520 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун.

   Қўлингиздан келса, ҳамма нарсадан поэзия изланг. Ҳаёт шуниси билан қизиқ. Яшашни бир неъмат десак шеърият унинг тузидир. Ёш болаларни қаранг, уларнинг ҳаммаси поэзия билан яшайди. Ҳайратланади. Агар ҳаётнинг поэзияси бўлмаса, бешикдаги бола ҳам зерикиб қоларди. Одам қалбини ҳайрат ва муҳаббат улғайтиради. Шунинг учун ҳар қандай насрий асарнинг ҳам замирида назм ётади. Назмсиз наср бир ўлик нарса. Ҳамма яхши насрий асарларга қаранг, уларнинг ҳар бири битта асл шеър тасвирлаши мумкин бўлган туйғуни ифодалайди (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. So’zlarning kuylarida ko’ringan shoir.

091    Шоирлар наслнинг жавҳари, миллатнинг таянчи, элнинг обрўси, юртнинг шарафи, даврнинг кўзгусидир. Уларнинг сўзи атомдан зўр қувватга эга бўлади. Шоирига қараб , элни тасаввур қилса бўлади. Элига боқиб, шоирига баҳо бериш эса ҳақиқатга жуда мос келади. Эшқобил Шукурнинг ижоди миллионлаб кишиларнинг қалбидан жой олгани шундан далолат беради. Davomini o'qish