Farida Afro’z she’rlari uyg’ur tilida (Yolqin Aziziy tarjimasi)

077      Мана салкам уч йилдирки, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти воситасида ўзбек ва уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Фахриёр, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин ва яна бир қатор шоирларимиз шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Бу таржималар ўзбек адабиётининг фидойи тарғиботчиси бўлмиш Ёлқин Азизий томонидан амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаймиз. Бугун Ёлқинбекнинг навбатдаги таржимасида шоира Фарида Афрўзнинг шеърларини сизга мамнуният билан тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan: Xaykular

09    Япон шеърияти қадимий анъаналарига гоят бой. Қуёшчиқар мамлакатида даставвал танка (бешликлар) урф бўлди. Кейинги асрларда эса хайкулар (учликлар) кириб келди. Улар ҳайратли даражада қисқа, бор-йўғи уч қотор, холос. Аммо, ҳар бири сеҳрли суратларга ўхшайди. Davomini o'qish

Gulnoza Odilova. Farida Afro’zning «Tasbeh» kitobi haqida.

09

Етти шодага тизилган икки юз ўттиз бир тасбеҳ ҳамда тўқсон тўққиз фиқрани ўз ичига олган мазкур тўпламдаги таржималарни кузатар эканмиз рус ва инглиз таржимонлари асосан шоиранинг ботиний мазмунга эга учликларини таржима қилишда бироз оқсаётганликларининг гувоҳи бўламиз. Davomini o'qish

Fozila Sulaymonova. Taqdim & Farida Afro’z. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.31_16h41m21s_001_.png5 март —  Фарида Афрўз туғилган кун

     Фарида Бўтаева (Фарида Афрўз) 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. Муқимий номидаги Кўқон давлат педагогика институтида таҳсил олган (1977). «Қирқ кокиллигим» (1986), «Изтироб кўйлаги» (1992), «Тунлар исёни» (1994), «Кўзим маним…» (1999), «Ўзимдан ўзимгача» (2001), «Ушшоқ» (2004), «Тасбиҳ» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. «Қурбонжон додҳох» (2000) тарихий драмаси ҳам бор. «Шуҳрат» медали (1999) билан тақдирланган. Davomini o'qish