Mumtoz fors she’riyatidan

03   Форс замини инсоният тамаддуни бешикларидан бири саналади. Форс шеърияти ва унинг буюк сиймолари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий қолдирган ижодий мерос жаҳон тафаккури ва маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугун сизга номларини тилга олган шоирлар ижодидан айрим намуналарни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Fariduddin Attor. Mantiqut tayr & Ilohiynoma & Jamol Kamol. Safar daftaridan & Abdurahmon Pirimqulov. Attorga ta’zim

Ashampoo_Snap_2018.02.01_18h10m13s_002_.pngЎзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан

Жамол Камол йирик ирфоний асар таржимасига киришар экан, имкон қадар аслият руҳини таъминлашга ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам. Гўё мутаржим ноёб асар таржимасига “бисмиллоҳ” деб киришар экан, аввало Яратгандан, ундан сўнг улуғ шайхнинг покиза арвоҳидан имдод тилайди. Афтидан таржимонни улуғ шайх ҳазратларининг руҳи поклари ҳимоятига олган, гўё олис ва машаққатли сафарга чиққан йўловчига йўл кўрсатган каби шоирни қўллаб-қувватлаб турганга ўхшайди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h41m52s_008_.png     Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган.  Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.

Davomini o'qish