Faxriddin Nizom. She’rlar & Suv ostidagi gulzor (Shoir haqida suhbat) & «Geometrik bahor» kitobi

Ashampoo_Snap_2017.06.10_15h16m26s_006_.png    Ижодкорнинг дунёси ўзини ифода этиш, ўзини инкор этиш орқали қайта кашф этиш оқибатида пайдо бўлган тушунчалар ва тассаввур оламидир. Ҳар бир асар тасаввурнинг метофарсидир. Метафора фикрнинг бадиий ифодасидир. Фикр қилинаётган метафора ўзини излаётган идрокдир. (Фахриёрнинг «Геометрик баҳор» китоби ҳақида Назар Эшонқулнинг «Тасаввурга дош берсанг бўлди» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Faxriyor. Vaqtsizlik

Ashampoo_Snap_2016.10.03_22h41m50s_011_.png 5 октябрь — шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) таваллуд топган кун. Чин юракдан табриклаймиз!  

    Ҳар доим такрорлаб келганман: мен шеърни бировнинг қош-қовоғига қараб ёзмайман, кўнглимдаги гапларни ўзимга маъқул йўсинда ифода қилишга интиламан (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Sen fikrni shaxs bilgil…

033    2016  йил-  Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги

    Миллатнинг оғирини енгил, мушкулини осон айлашга куч бағишлаш адабиётнинг виждон иши. Чунки ҳеч бир адабиёт ҳеч бир шароитда миллат тақдирига тепадан қаролмайди. Ҳар бир адабиётнинг ўз халқи, ўзининг жонажон ватани бор. Шу боисдан ҳам улкан истеъдодлар «Санъат-санъат учун. Адабиётда адабиётдан бошқа бир ғоя ахтариш санъатни хароб этишдир» деган назарияларни қабул қилишмаган. Ва бундай назариялардан адабиёт номи ила миллатнинг номуси, ҳаёти, мавжудлигига қарши бетайин асарлар дунёга келади, аллақандай «бахтномалар» яратилади деб билишган. Davomini o'qish

Faxriyor. Yangi she’rlar

033     Фахриёр дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Oynadagi oy

09    Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar

0555 октябрь  — шоир Фахриёр таваллуд топган кун

    Бугун истеъдодли шоир Фахриёрнинг туғилган куни яхши хабар эшитдим. Куниеча Қозон шаҳрида 11 маротиба ўтказилган Халқаро туркча шеърият анжумани бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль ниҳоясида  туркча шеърият ривожига ҳисса қўшган  ижодкорларга  тақдим этиладиган уч мукофотдан бири — бошқирд халқининг атоқли шоири Рами Ғарипов номидаги мукофот Фахриёрга берилди. Мен 1992 йил баҳорида  анжуманнинг биринчи тадбирида устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи ва Азим Суюн билан қатнашган ижодкор сифатида мазкур тадбир умумтурк адабиёти иқлимида жуда катта мақом тутишини яхши биламан. Davomini o'qish

Faxriyor: Eplab yozishdan boshqa mezon yo’q

022    Яхши шеър санъат намунаси бўлиши учун – экспериментал ёки анъанавий бўлишидан қатъи назар – эплаб ёзилиши шарт. Бинобарин, ҳар қандай ижод маҳсули чинакам санъат асари бўлиши учун бадиият талабларига жавоб бера олиши керак. Бор-йўғи шу. Ёстиқдай роман ёзганинг билан у оддий хроника ёки мухбирнинг мақоласидан фарқ қилмаса, ундан ёмони йўқ. Davomini o'qish

Faxriddin Nizom she’rlari uyg’ur tilida

044
Ўзбек ва уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин ва камина шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Бугун сизга истеъдодли уйғур шоири ва мутаржими Ёлқин Азизий таржимасида таниқли шоир Фахриёр (Фахриддин Низом)нинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar

08

Шоир Фахриёр бутун ижоди давомида шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Умуман, адабиётга, образга, фикрга қараш дастлаб бу ҳақдаги тасаввурни ўзгартиришдан бошланади. Биз кўникиб қолган шеърлар бир пайтлар ўз даврининг тасаввурини бузганди. Аслида, адабиёт янгиланмайди. Тасааввур, сўзга, инсонга, фикрга, гўзалликка бўлган тасаввур янгиланади (Назар Эшонқулнинг Фахриёрнинг «Геометрик баҳор» китоби ҳақида ёзган «Тасаввурга дош берсанг бўлди…» мақоласидан). Davomini o'qish

Faxriyor. Kuz elegiyalari

033
Шоир Фахриёрнинг ижоди билан яхши таниш эмас эдим. Яқинда унинг китобини ўқиб чиқдим.. Ҳар бир шоирнинг ўз олами, ўз қараши, ўз услуби бор. Фахриёрнинг шеърлари кўнгил хуши учун роҳат қилиб ўқийдиган эмас, аргғумоқнинг дағал ёли тортилган камонча билан чалинадиган созга менгзайди, балки аёлғу шудир; кўнгилни безовта қилади, тирнайди, титади, фикрни туртади: тарих ҳақида, эътиқод ҳақида, табиат ҳақида, умуман, Уйғоклик ҳақида одамни ўзи билан ўзини баҳс қилишга ундайди. Балки одамлар шунинг учун ҳам Фахриёр ижодига ўзгача қарашар. Шоирнинг шеърларига оддий кўз билан қараб бўлмайди. Шеърларни ўқиётганда теран фикр керак (Интернетдаги Нигора Умарова ёзуви). Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar.

07

Фахриёр, ҳали кўп ўрганиладиган, атрофида баҳсу мунозаралар қўпайиб борадиган истеъдод, ўзлигини сақлагани ҳолда бугунги поэтик тафаккур изланишлари жуғрофиясини ҳам шаклий, ҳам мазмунан қамраб олган кўламли шоир (Аҳмад Аъзамнинг «Мени истаган шеърият» мақоласидан) Davomini o'qish