Furo’g’ Farruxzod. She’rlar & Furo’g’ Farruxzodning ikki she’riy kitobi (asliyatda)

007   Фурӯғ Фаррухзод шеърларисиз ХХ аср жаҳон шеъриятини тасаввур қилиш қийин.  Бу баркамол инсон санъат, гўзаллик, ишқу меҳрибонлик шайдоси эди. Қисқа умри давомида бир лаҳза ҳам адабиёт ва санъат дунёсидан айрилмади. Унинг исёнли ижоди ва жозибали сиймоси жаҳон таважжуҳини унга қаратди. Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. Maktublar va she’rlar & Muslimbek Musallam. Furo’g’ Farruxzodga bag’ishlov

09  5 январь — Фурӯғ Фаррухзод туғилган кун

 Шеър мен учун бир деразадир. Қачонки у томонга борсам, ӯзидан-ӯзи очилади. Мен у ерда ӯлтираман, қарайман, куйлайман, шовқин кӯтараман, йиғлайман, дарахтлар тасвири билан қӯшилиб кетаман ва биламанки деразанинг нариги томонида бир фазо бор, бир одам бор – бу одам 200 йилдан кейинми ё 300 йил олдинми туғилган, бунинг фарқи йӯқ. Шеър “борлиқ” ва “вужуд” билан боғланиш воситасидир. Яхшилиги шундаки одам шеър ёзганда, мен ҳам борман, ё мен ҳам бор эдим дея олади. Бундай бӯлмаганда, қандай қилиб мен борман, ё мен бор эдим, дейиш мумкин? Мен ӯз шеъримда бир нарсани излайман, аксинча, ӯз шеъримда ӯзимни топаман. Davomini o'qish

XX asr Eron she’riyatidan

03   Муқаддам биз сизга мумтоз форс шеъриятининг таниқли намояндалари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Бобо Афзал, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий шеърларидан намуналар тақдим этган эдик. Бугун асрлар оша яшаб келаётган кўҳна адабиёт анъаналарини янги шаклу оҳанглар билан давом этирган, ХХ аср Эрон шеъриятининг юлдузлари деб тан олинган Нодир Нодирпур,Фурўғ Фаррухзод,Салмон Ҳиротийнинг ўзбек тилига таржима қилинган бир туркум шеърлари билан таништирамиз.
Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. Vido. She’rlar. Odil Ikrom tarjimalari

098

5 январь —  таниқли шоира Фурўғ Фаррухзод таваллудининг 80 йиллиги

     Кўҳна  форс шеъриятининг бугунги салтанати қанча улкан бӯлмасин, унинг бир шавкатли маликаси бор.  Уни ҳамма танийди, ҳамма севади ва ҳамма ҳурмат қилади. Бу малика фоний жаҳонни тарк этганидан кейин ҳам дилларни тарк этгани йӯқ, балки олдингидан ҳам шавкатлироқ салтанатга эришди. Форс шеъриятининг бу гӯзал маликаси шубҳасиз Фурӯғ Фаррухзоддир. Davomini o'qish