Gabriyel Garsia Markes. Atirgulning tikoni & Oshkora qotillik qissasi & Erkin A’zam. Men izlagan hikoya

72833b050a1220ac9713742ca39367bb.png    Йигирманчи асрнинг энг машҳур  адибларидан бири Габриел  Маркеснинг бошқа асарларига мутлақо ўхшамаган бир руҳда битилган мазкур ҳикоясини  чоп этишдан мурод шуки, инсон мўъжизаси, бахт ва бахтсизлик тушунчалари ҳамма замонда ҳам долу зарб – эскирмас, чинакам санъат сеҳри ҳамма замонда ҳам мафтункор бўлиб қолажагини яна бир карра таъкидламоқдан иборатдир. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Hayotning sirli quvvati & Buzrukning kuzi. Roman & Muhammadjon Xolbekov. Gabriyel Garsia Markes.

0_1640c4_4e41e709_orig.png 6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

    Лотин Америкаси адабиётининг йирик вакили, “сеҳрли реализм” адабий оқимининг асосчиларидан бири, колумбиялик машҳур адиб Габриел Гарсиа Маркес номи тилга олинганда, замонавий китобхон тасаввурида, аввало, унинг қиёфаси ва ижоди гавдаланади. Davomini o'qish

Rustam Ibragimbekov. Ilmiy fantastika va magik realizm uyg’unligi & M. Bulgakov. Usta va Margarita & Garsia Markes. Yolg’izlikning yuz yili

Ashampoo_Snap_2017.03.14_18h42m31s_001_.pngАлалхусус, шоҳ асарида бир шаҳарчанинг мудҳиш ва тумтароқ образини магик бўёқлар ҳамда реалистик тасвир услуби ёрдамида яратган Маркес Булгаковнинг эътиқодсиз шўро жамиятига жавобан ўзининг ёлғизликка маҳкум Макондосини дунё адабиёти жўғрофиясига олиб кирди. Ва бу билан Лотин Американча магреализмнинг бор мўъжизавий кучини барчага намойиш этди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Ma’yus hikoya & Oshkora qotillik qissasi

Ashampoo_Snap_2017.03.14_22h32m39s_001_.png     Йигит уч кун сабр қилди. Шу кунларнинг бирида, яъни якшанбада уч соат муттасил кўчада изғиди, кўча бурчагида ўтган-кетганларга анграйиб тураверди ва ҳаттоки ўз жонига суиқасд қилиш каби ўй-хаёллар ичида юрди. Аммо, сешанба куни унга хат келди. Davomini o'qish

Anvar Jo’raboev. Markes bilan uchrashuv & Gabriyel Garsia Markes. Yolg’izlikning yuz yili

Ashampoo_Snap_2016.10.30_20h42m12s_006_.png6 март — Габриэль Гарсиа Маркес таваллудининг 90 йиллиги   

    Габриель (Габриэль)  Гарсиа   Маркес ижоди билан танишганимдан ва, айниқса, «Юз йил танҳоликда» романини  ўзбекчага ўгирганимдан сўнг бу улкан сўз санъаткорига, адабиётшунослар таъбири билан айтганда, замонамиз адабиёти маршали бўлмиш аллома адибга нисбатан юрагимда чексиз эҳтиром туғилди. Адибнинг янги асарларию ижоди тадқиқ этилган рисолалар ундаги янги-янги хислатларни намоён этгани сари бу туйғу тағин зўрайди. Ахийри, у билан учрашиш, суҳбатлашиш орзуси кўнглимни банд этди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Mokondoda yomg’ir & Garsia Markesning iqrorlari & Gabriel Garsia Markes. Buzrukning kuzi

Ashampoo_Snap_2016.10.30_21h18m45s_013_.png    Мен ниҳоятда инжиқ ўқувчиман. Агар китоб зериктирса, уни улоқтириб юбораман. Ёзаётганимда ҳам шундай қиламан. Қўлимга қалам олишим билан битаётганларим ўқувчи учун зерикарли бўлаётгандек туюла бошлайди. Шу боис, асарларимни жонлаштириш йўлларини қидираман. “Ёлғизликнинг юз йили”ни ёзаётганимда ҳам мана шундай бўлганди. Асарда жуда кўп авлодлар ҳақида ҳикоя қилиниши керак эди. Кейинроқ эса, агар шундай йўл тутсам, роман такрорий даврийликдан иборат бўлиб қолади ва ўқувчини зериктиради, деб ўйладим. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markesning hayoti va muhabbati tarixi

045

      6 март куни колумбиялик буюк ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати, «Ёлғизликнинг юз йили» романи муаллифи Габриэль Гарсиа Маркеснинг таваллуд топганига бир кам 90 йил тўлади. Биз бугун адибнинг ҳаёт йўли ва муҳаббати ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Baltasar hayotidagi unutilmas kun. Bir hikoyaning ikki tarjimasi

09    Бугун таниқли адиб Габриэл Гарсиа Маркеснинг машҳур асарларидан бири — «La prodigiosa tarde de Baltazar» («Балтасар ҳаётидаги унутилмас кун») ҳикоясининг ўзбекчалаштирилган  икки  таржимасини  тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириб ўқиш, тил билганлар учун  эса  аслият билан солиштириш мароқли машғулот бўлишига ишонамиз. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes haqida Erkin A’zam bilan audiosuhbat.

Ashampoo_Snap_2017.11.23_19h56m17s_001_.png  Машҳур колумбиялик ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби  Габриель Гарсиа Маркеснинг вафот этгани муносабати билан таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг «Озодлик» радиоси мухбирига берган интервьюси билан таништирамиз. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes: Odamlar, men buni yozmaganman.

Ashampoo_Snap_2016.10.30_20h44m31s_009_.png     Биз бир кун аввал хабар берганимиздек (Қаранг:Псевдоцитаты Габриэля Гарсиа Маркеса), шу кунгача таниқли адиб Гарсиа Маркесга нисбат берилган жуда кўп цитата ва ёзувлар сохта эканлиги, хусусан, «Хайрлашув мактуби» номи билан машҳур бўлиб жуда кенг тарқалган хат матни ҳам колумбиялик ёзувчи томонидан ёзилмагани маълум бўлди. Бу ҳақда қатор йиллар матбуотда ёзилишига қарамай сохта цитаталар ва «Хайрлашув мактуби» Маркес номи билан тарқалиши сира тўхтаётгани йўқ.  Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Unutilmas kun.

012

   Габриель Гарсиа Маркес (4.03.1928, Аракатака,Колумбия — 17.04,2014,Мехико,Мексика) — колумбиялик ёзувчи. «Эль Эспектадор» газетасининг Богота ва Европадаги репортёри. 1959—60 йилларда Куба «Пренса Латина» агентлигининг мухбири. Дастлаб сценарийлар ёзган. «Тўкилган япроқлар» (1955), «Полковникка ҳеч ким ёзмайди» (1958), «Ғаразли соат» (1962) повестлари реалистик руҳда ёзилган, «Гранде-Она дафн маросими» (1962) тўпламига кирган ҳикоялари фантастикага бой. «Юз йил танҳоликда» (1967—70) роман эпопеяси Колумбия тарихига бағишланган. «Вабо ва муҳаббат» (1985) романида фольклор ва мифологиядан фойдаланиб, ўзига хос миллий онгни тиклашга ҳаракат қилган. Габриэль Маркеснинг «Юз йил танҳоликда» (1986) романи ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1982). Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes haqida maqola va hikoyasi.

042
Таниқли адиб Габриэль Гарсиа Маркес 87 ёшида Мехикода вафот этди.

   Яратган кўнглимга солдими, пайшанба куни Гарсиа Маркесга бағишланган мақола ва адибнинг яқинда ўзбек тилига таржима қилинган ҳикоясидан ибрат саҳифани тайёрлаб, эртага (яъни бугун) эълон этишни ўйлаган эдим. Тонг саҳар Самарқандга учишим керак, ухлаб қолмай деб туни билан бедор ўтириб, бир маҳал буюк адибнинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни ўқиб қолдим. Davomini o'qish