Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov

09Хотира ва қадрлаш куни олдидан

   Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган  азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини  эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish

G’afur G’ulom. Tarjimalar.

Ashampoo_Snap_2017.05.06_16h46m17s_002_.png   Ғафур Ғулом ўзбек тилининг имкониятларига чексиз ишонган, бу тилда ифодалаб бўлмайдиган фикр ва туйғу йўқ, деб ҳисоблаган. Атоқли шарқшунос олим, улкан мутаржим Шоислом Шомуҳамедовнинг хотирлашича, у киши Саъдийнинг “Гулистон” асарини ўгираётганида ҳар бир нақл охирида келган, Саъдийга хос қуйма мисралар, афоризмларни таржима қилишда қийналган ва “мана буни таржимада бериб бўлмаса керак”, дея Ғафур Ғуломга маслаҳат солганида, устоз адиб Шоислом акага қараб, “Ўзбекмисан?” деб сўрар экан… Davomini o'qish

G’afur G’ulom. Afandi o’lmaydigan bo’ldi & Muallifning o’zi o’gigan she’rlar va hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.05.06_16h03m56s_001_.png10 май — Ғафур Ғулом туғилган кун

Атоқли шоир ва ёзувчи академик Ғафур Ғуломнинг таваллуд топган куни муносабати билан тайёрланган саҳифада «Афанди ўлмайдиган бўлди» ҳикоясини ўқишингиз, муаллифнинг ўзи ўқиган шеърлари, «Мулла Насриддин Афанди ва шайтон алайҳилаъна» ва «Ҳасан Кайфий» ҳикояларини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

G’afur G’ulom. She’rlar & Suvon Meli. G’afur G’ulom: Vaqt falsafasi.

056     10 май — Шоир ва ёзувчи Ғафур Ғулом таваллуд топган кун

Вақт каби юзаки қараганда жўн, замирга боқилса, ўта тилсим ва мавҳум нарсани, уни нарса деб ҳам, нарса эмас ҳам деб бўлмайди, поэтик мавзу қилиб олиш, уни муносиб тарзда юксак поэтик мезонларда очиб бериш учун бу ишга қўл урган шоир унча-мунча шоир бўлмаслиги, бир вақтнинг ўзида (яна вақт!) ҳам улуғ шоир, ҳам файласуф бўлмоғи, яъни мавҳум фикрдан шеър яратмоғи, фикр қаъридаги шеърият, жозибани кашф этмоғи керак. Davomini o'qish

Bolalarga beraylik dunyoni

021
1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

   Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish

Nuriddin Shukurov. G’afur G’ulom saboqlari & Ibrohim G’afurov. Ko’ngildan o’chmaydi

0316 май — Адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров таваллудининг 85 йиллигига

  Энди, сенга айтсам менинг шеърларимдаги бундай байтларни, бандларни чуқур тушуниш учун шу мисраларда тилга олинган тарихий фактлар ва ҳодисалар тафсилотини яхши билиш керак. Биласанми, бобирийлар сулоласига тегишли бўлган «Улуғ мўғул» деб номланган олмос жаҳондаги энг қимматбаҳо, катта олмослардан бири ҳисобланади. Инглиз империалистлари Ҳиндистонни босиб олганда жуда кўп бойликларни, олтину олмосларни қўлга киритганлар. Шу жумладан, «Улуғ мўғул» номли катта олмосни ҳам ўғирлаб олиб кетганлар..

Davomini o'qish

G’afur G’ulom. Mening o’g’rigina bolam & G’afur G’ulom. Hikoyalar ktobi

Ashampoo_Snap_2016.12.07_22h38m59s_002_.png10 май — Ғафур Ғулом туғилган кун

     Сентабр ойларининг охири, илк куз оқшомларидан бири эди. Ҳаво анчагина салқин. Биз етимлар бир-биримизнинг пинжимизга тиқилиб, бир-биримизни иситиб уйқуга кетганмиз. Қаторда энг сўнгги бўлиб, она чумчуқдай қора бувим ётардилар, у киши саксондан ошиб кетган, носкаш кампир эдилар. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi

02210 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун

   Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish

Xalq ijodi boyligidan: Loflar

031 апрель — Кулги ва ҳазил мутоиба куни.

 Эллик тўрт қиротли «Терешкова» (Якутия конларидан яқинда топилган бир йирик олмосга Терешкова номи берилган. Ғ.Ғ. эскартшии.) бриллиантидай ҳар қиррасида етти ранг офтоб товланиб турган халқимиз ижоди энига, бўйига, юксаклигига, чўнқирлигига, ўнгига, чапига унча-мунча кишининг зеҳни етмайдиган даражада бойдир. Davomini o'qish

Abu Abdulloh Ro’dakiy. Asarlaridan namunalar.

011   Абу Абдуллоҳ Рўдакийнинг «Қариликдан шикоят», «Май онаси» қасидалари, ўнлаб ўйноқи, равон,мазмундор ғазаллари кишини ўзига мафтун этади. Бу асарлари билан Рўдакий форс-тожик классик адабиётига асос солди. Рўдакий ижоди ҳақида илмий иш олиб борган адабиётшунослар унинг «Калила ва Димна»ни назмга айлантирганлигини қайд этадилар. Рўдакий ҳозирги Тожикистоннинг Панжакент туманига қарашли Рўдак (Панжрўд) қишлоғига дафн этилган. Рўдакийнинг бир минг юз йиллик юбилейини 1957 йилда бутун инсоният қайд қилди. 1963 йилда Тожикистон ҳукумати энг яхши бадиий асарлар учун бериладиган Рўдакий номидаги мукофотни таъсис этди. Davomini o'qish