To’ra Mirzayev. Ustozim. «G’ozi Olim Yunusov haqida suhbatlar» turkumidan

Ashampoo_Snap_2017.11.29_20h56m54s_006_.png6 март — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Тўра Мирзаев таваллуд топган кун

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ғози Олим Юнусов бор-йўғи 17-18 йил илмий ижод билан шуғулланди. Шу қисқагина даврда, у бой мерос қолдирди. Аммо унинг асарлари турли манбаларда сочилиб ётибди. Кўплари қўлёзма ҳолида бўлгани сабабли, уларнинг сақланиб қолгани ёки йўқолгани ҳам маълуммас. Олим асарларини бир жойга тўплаш, йўқолган деб ҳисобланганларини қидириб топишга уриниш, маъқулларини қайта нашр этиш, фан тарихчиларининг шарафли вазифаларидан бўлмоғи зарур. Зеро, бу бизнинг Ғози Олим Юнусов хотираси олдидаги бурчимиздир.

Davomini o'qish

Islomjon Tursunov, Haydarali Uzoqov. Tilshunos olim fojiasi

Ashampoo_Snap_2017.11.29_21h06m52s_007_.png  Ғози Олим Юнусовнинг дастлабки мақолалари, жумладан, “Туркистон” газетасининг 1922 йил 18 декабрь сонида босилган “Ўзбекларда эл таниш иши” мақоласи фольклорга бағишланган дастлабки илмий тадқиқотлардан ҳисобланади. Унда биринчи марта: “ўзбекнинг биринчи эпоси “Алпомиш”дир. У Гомернинг “Илиада”сига тенг бир асардир”, – дея буюк достонимизга жуда юқори ва ҳаққоний илмий баҳо берилганди. У фольклор асарларини дастлабки нашр эттирувчилардан ҳам биридир. Davomini o'qish