Habibullo Said G’ani. She’rlar & Gulbahor Said G’ani. Habibulloh Said G’ani lirikasida tabiat va ruhiy uyg’unlik

021    Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар. Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. She’rlar & Qo‘shig‘imni kutmoqda dunyo (2010)

Ashampoo_Snap_2017.10.23_13h35m09s_001_.png    Бугунги кун ўзбек шеърияти иқлимида Гулбаҳор Саид Ғанининг ўзи танлаган ва собитлик билан бораётган йўли бор. Бу йўлнинг пасту баланди, кузи ва баҳори, қору саратони унинг шеърларида мужассам бўлиб, шоирга йўлдош бўлганларга майин кайфият улашади. Бугун шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этар эканман, синглимга янги шеърлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. Ey,Habib, umring kabi bir shiddati aflok yo’q…Esse-xotira.

025
Бугун  10 декабр куни  таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллудига 70 йил тўлди.

    Мен ўз идеалимни, ижобий қаҳрамонимни топган эдим! Бу маънавий идеал Ҳабиб ака сиймосида намоён бўлди. Атрофимдаги кишилар, ўз тенг-тўшим бўлган йигит-қизлар суҳбати мени унчалик ўзига тортмасди. Улар суҳбатидан маънавий озиқ, руҳ ололмасдим. Аслини олганда, Ҳабиб акага қизнинг йигитга муҳаббати билан эмас, бошқача интилган эканман, яъни ирфонга интилган эканман. Davomini o'qish

Marina Svetayeva. She’rlar

08
Қизалоқ тўрт ёшга тўлганда онаси: “Муся сўзларни тинмай қофиялаяпти. Балки, шоира бўлар?” – деб қайд қилиб қўяди кундаликларида. Бўлажак шоира шеър ёзишни 6 ёшидан, – биратўла рус, немис, француз тилларида бошлади. Марина илк шеърий тўплами – “Оқшом альбоми”ни 1910 йилда ўзи йиққан пули эвазига нашр эттирди. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. Uch kitobdan she’rlar & Jamol Kamol, No’mon Rahimjonov shoira haqida

Ashampoo_Snap_2017.10.23_21h15m43s_001_.png2 июль — шоира Гулбаҳор Саид Ғани таваллуд топган кун

   Гулбаҳор Саид Ғани – дилбар Қўқон шаҳрида яшаб ижод этаётган истеъдодли шоираларимиздан. Шеърият мухлислари шоиранинг эҳтиросли шеърларини, мумтоз адабиётимиз даҳолари ғазалларига мухаммасларини, маҳорат билан қилинган таржималарини яхши биладилар, севиб ўқийдилар.
Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. She’rlar.

гулбахор

2 июль -шоира Гулбаҳор Саид Ғани таваллуд топган кун.

   Гап Қўқон ҳақида кетганда, энг аввало, «Қўқон — шоирлар шаҳри» дейишади гап аввалида. Дарҳақиқат,шундай! Қўқон пайдо бўлибдики, унда шеър яшайди.
80-йилларнинг бошида илк марта Қўқонга борганимни эслайман. Мен борган кунимоқ Хон Ўрдасини кўрсатишларини илтимос қилдим. Аммо, Қўқонда бир ҳафта бўлиб, саройни кўрмай қайтганман. Бир мушоирадан иккинчисига, учинчисига…ўнинчисига ўтиб, Қўқон атрофидаги туманларнинг деярли ҳаммасида шеърхонлик қилиб ўрдани кўрмай Тошкентга қайтганман. Деярли бир ҳафта ажойиб шоир  акам — Ҳабибулла Саид Ғани мени ўрдага яқинлаштирмаган. Қайтадиган куним «Хон саройини кўрмадим-да!» деб ўкинганимда, Ҳабибулла ака «Кейинги сафар албатта уни кўраман деб Қўқонга яна келашингиз учун шундай қилдим!» деган эдилар. Davomini o'qish