Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

022   Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Davomini o'qish

Habibullo Said G’ani. She’rlar & Gulbahor Said G’ani. Habibulloh Said G’ani lirikasida tabiat va ruhiy uyg’unlik

021    Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар. Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади. Davomini o'qish

Nozim Hikmatga bag’ishlovlar

Ashampoo_Snap_2017.12.16_00h58m22s_009_.pngСаҳифа буюк шоир Нозим Ҳикмат хотирасига бағишланади

   Бугун ўғлим билан Канада санъат галереясига боришни мўлжаллаган эдик. Икки соатча томоша қилдик. Бироз шаҳар айландик. Ўғлимнинг шаҳар четидаги уйига кечроқ қайтдик. Озгина дам олиб, интернетга кирдим. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

Habibullo Said G’ani. She’rlar, tarjimalar & Osmon kabi mangu (Saylanma)

Ashampoo_Snap_2016.11.28_22h53m58s_001_.png10 декабрь — Шоир Ҳабибулло Саид Ғани  таваллуд топган кун

   Бу дунёга келиб нафақат адабиётда, балки ҳаётдаям учратган ажойиб Шахслардан бири Ҳабибулло ака эди, десам хато қилмайман. Бу ҳақда олдин ҳам мухтасар хотираларимда ёзганман. Унинг сиймоси ҳанузгача кўз ўнгимдан кетмайди. Ҳар эслаганда юрагим ёришади. Яратгандан шоир ва самимий инсон бўлмиш акамни охиратларини обод қилишини сўрайман. Илоҳим, раҳмдил Аллоҳим ғариқи раҳмат, шойистаи жаннат ато этган бўлсин… Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. Ey,Habib, umring kabi bir shiddati aflok yo’q…Esse-xotira.

025
Бугун  10 декабр куни  таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллудига 70 йил тўлди.

    Мен ўз идеалимни, ижобий қаҳрамонимни топган эдим! Бу маънавий идеал Ҳабиб ака сиймосида намоён бўлди. Атрофимдаги кишилар, ўз тенг-тўшим бўлган йигит-қизлар суҳбати мени унчалик ўзига тортмасди. Улар суҳбатидан маънавий озиқ, руҳ ололмасдим. Аслини олганда, Ҳабиб акага қизнинг йигитга муҳаббати билан эмас, бошқача интилган эканман, яъни ирфонга интилган эканман. Davomini o'qish

Habibulla Said G’ani. She’rlar.

051
Роппа-роса 12 кун аввал Ҳабибулла аканинг туғилган куни эди.Роппа-роса яна бир йилдан кейин  ака шоиримиз таваллудининг 70 йиллигини нишонлаймиз.Илоҳим,Яратган ўша хайрли кунларга етказсин.Яқин кунларда эса  шоира ва олима  синглимиз Гулбаҳор Саид Ғанининг Ҳабибулло ака ҳақидаги хотираларини сизга тақдим эта бошлаймиз. Юқорида эса  Ҳабибулла ака машҳур шоир Чархий билан  тушган суратни қўйдик. Davomini o'qish

Habibullo Said G’ani. She’rlar.

1944

    Ёшимиз орасида 8 йиллик фарқ бўлса-да,Ҳабибулло ака билан худди ака-укадай,тенгдошдай муносабатда эдик. Биринчи китобларимиз ҳам деярли бир пайтда нашрдан чиққан эди. Ҳабибулло ака Тошкентга келганида,албатта, Шавкат Раҳмон,Усмон Азим,мени ва яна бир неч ёш шоирни топиб оларди,кейин кичкина машинасига 7-8 ёш шоирни «тиқиб» (қандай сиғардик,ҳозиргача ҳайронман) Тошкентнинг бирон бир чойхонасига олиб бориб,роса меҳмон қиларди. «Сиз — меҳмон,биз — мезбон-ку?!» — десак, табассум жилваланган жиддият билан  «Менинг пулим кўп!» — деган гапни пеш қиларди.Бу гапни эшитсак ҳам чўнтагимиз ҳаминқадарлигидан хафа бўлмасдик. Чунки бу аҳвол барчамиз учун табиий эди. Davomini o'qish