Nargiza Odinayeva. «To’rt tomon» to’plamidan she’rlar & Halima Ahmedova. «To’rt tomon»ga maktub

Ashampoo_Snap_2018.01.03_14h40m17s_001_.png    ”Тўрт томон”  тўпламида истеъдодли шоира Наргиза Одинаеванинг фақат ўзигагина хос бўлган оҳангда, тасвиру ташбеҳларда қоғоз юзини кўрган шеърлари жамланган. Бу ёзиқлар чинакам шеърият мухлисининг қалбига муҳаббату изтироб гавҳарларини тортиқ этиб, уни муборак туйғулар дийдорига чиниқтиради. Davomini o'qish

Halima Ahmedova. She’rlar & Eng katta ustozlarim — o’qigan kitoblarim & Har bir inson ko’ngli — mo’jiza & Umid soyasi

Ashampoo_Snap_2017.09.30_17h22m30s_003_.png1 октябр – Шоира Ҳалима Аҳмедова таваллуд топган кун

    Адабиёт оламига кирган инсон борки, менимча бу дунёдан яхшилик излаб яшайди. Аслида мен барча ижодкорларни (хом хаёл деб ўйламанг) эзгулик элчилари деб биламан. Улар қайсидир маънода тили, миллати, мансабидан қатъи назар бир-бирига қариндошдек туюлади менга… Davomini o'qish

Halima Ahmad. Yangi kuy boshlaymiz osmon tilida

Ashampoo_Snap_2016.09.08_19h44m27s_003_.png1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кун

    Бугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Tun qalbida ma’yus kuy oqar edi

04    Шеър завқини, унинг юракда уйғотган ҳаяжонини шарҳлаш, тушунтириш ноилож ва қийин. Шеър — инсон руҳининг сирли жумбоғидир. Ўринли ўхшатиш, фавқулодда топилган таққослашлар дафъатан туйғу-ҳиссиётларни тўлқинлантириб, хаёл-тасаввур кенгликларини чақмоқ каби ёритади. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Yangi yil umidi

092     «Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси барча юртдошларимизни, адабиётимиз фидойиларини, сайтнинг доимий муштарийларини янги йил билан чин юракдан қутлайди ва янги йил умидларини таниқли шоира Ҳалима Аҳмаднинг икки шеърини тақдим этиш билан изҳор этади. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Sen borsan

055    Ҳалима Аҳмедованинг шеърлари ҳам оҳорли ўхшатишларга бойлиги, турли таққослашларга тўлалиги билан мафтун этади.Унинг шеърларида ўхшатиш, қиёс қўлланмаган сатр йўқ. Бу қиёс, ўхшатишлар янги, оҳорлилиги баробарида, чуқур, теран маъноларни мужассамлаштиради (Абдулла Улуғовнинг «Ҳур гулсан,ҳаёт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Halima Ahmad. Osmonnnig ko’ngli & Iqbol Mirzo. She’rlar

09Жон хаёлнинг зурриётларига беланчак ясайди, қуёш ишқи тушган фано дарвозасининг занжирларидан. Тўзғиган соч каби аломат бир ҳид жоннинг думоғини ёради. Занжирлар зикрга тушади. Йиғлоқи хаёл зурриётлари овунмайди. Бу соғинч ҳиди — ўзингни ўзингга соғинчинг. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Ilohiy bir ovoz kelar samodan

011

Зулфия опа хонадонига кириб келганимизда жуда кўп шоиралар суҳбат қуриб ўтиришарди. Улар орасида Зулфия опа иссиқ юлдузи ва маъсум табассуми билан ажралиб турарди. Опа мен билан кўришиб, пешонамдан ўпиб қўйдилар. Қайсидир бир шеъримдан тўрт қатор айтдилар. Ўша пайтда кўнглим осмон билан қовушди. Ва негадир синфимиз хонасидаги Зулфия опанинг суратини, адабиёт дарсини ва шеър тинглашга келган қалдирғочларни эсладим. Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Dil ustiga ko’prik qurib & Abdulla Ulug’ov. Hur gulsan,hayot

034
Инсоннинг ҳаёти қувончу ташвишлардан иборат. Буни қалбдан ҳис қилган истеъдодли шоира Ҳалима Аҳмедова ўз шеърларида инсоннинг кўнгил кечинмаларига мурожаат этади.Шоиранинг аксарият шеърлари ўзининг маънодорлиги, оҳангдорлиги, равонлиги ва бадиий хусусиятлари жиҳатидан мукаммал. Шу боисдан улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish