Boqiysan, iftixorimsan,ona tilim!

034 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллиги

Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish

Halima Xudoyberdieva. She’rlar & Yorug’ dard hosilasi. Shoira bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.05.19_22h36m31s_002_.png    Мен умр бўйи тинмай ишлаганман, тинмай ижод қилганман. Бу пайтда туйғуларим фавворадек бўлиб оқиб келарди. Менимча, ижодкор шу пайтда Оллоҳ билан ёлғиз қолса керак. Тунда тиниқ, ёрқинроқ ишлаш мумкин. Davomini o'qish

Halima Xudoyberdieva: «Men tunda qanot yozaman…»

002

Шундай пайтда Чарли Чаплиннинг қизига ёзган мактублари ёдимга тушади. У қизига шундай ёзади: «Қизалоғим, сен жаҳонни ларзага соладиган актрисасан. Кун келиб бундан ҳам юқори марраларни забт этасан. Аммо ўшанда ҳам эсингдан чиқарма, сен саҳнада ўйнасанг, чекка-чекка қишлоқларда, тупроқ кўчаларни чангитиб юрган қизларнинг орасида сендан ҳам чиройли роль ўйнайдиганлари бўлади. Сен саҳнада ўйнасанг, улар ялангоёқ ой нурида ўйнайди. Сендан чиройлироқ ўйнайдиган шу қизлар, тақдир сабаб, одамлар назаридан четда бўлади». Davomini o'qish

Qunduzxon Husanboyeva. Ko’ngildan sizgan satrlar

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. Отаси — Умматқул Худойберди ўғли боғбон эди. Онаси — Шарофат Хонназар қизи бўлажак шоира икки ёшлигида вафот этади, шундан сўнг унга холаси Қаршигул Хонназар қизи оналик қилади. Ўрта мактабни тугатиб, 1968-1977 йилларда Москвадаги Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтининг Олий курсларида ўқиган, 1985 йилдан бошлаб салкам 10 йил мобайнида «Саодат» ойномасининг бош муҳаррири лавозимида ишлади. 1990 йилда «Муқаддас аёл» тўплами учун Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, 1991 йилда эса “Ўзбекистон халқ шоираси” унвони берилди.
Шоиранинг “Илк муҳаббат”- илк тўплами(1969), “Oқ олмалар”, “Чаман”, “Суянч тоғларим» (!991), “Бу кунларга етганлар бор” (1993) каби бир қанча шеърий тўпламлари бор. Davomini o'qish