Ulug’bek Hamdam. Qarzdorlik va umidvorlik tuyg’usi & Halima Xudoyberdiyeva. Ikki she’riy to’plam

07   Неча замонлардан бери шоир деганда, одатда, девонатабиат одам тушинилади. Гап-сўзлари ва хатти-ҳаракатларида кўникилган йўлдан, таомилдан салгина четроққа чиқадиган инсонларга халқ ҳам енгилгина кулиб “Эҳ, шоир!” деб қўяди. Лекин бугун у мезонлар ўзгаришга юз тутди. Бугун ҳатто шоир ҳам кучли шахсият эгаси бўлиши кераклиги аён бўлиб қоляпти… Davomini o'qish

O‘zbekiston xalq shoiri Halima Xudoyberdiyeva vafot etdi & Shoira xotirasiga bag’ishlov

09Бугун (17.08.2018)  ўзбек адабиёти яна бир азим чиноридан айрилди. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди. Буюк шоира, яхши инсон эди опа. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar & Eng qora ish,eng toza ish — bizning ishimiz…

Ashampoo_Snap_2017.04.30_16h06m49s_001_.png 17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган куннинг 70 йиллиги

    Ижодкор ўз ижодига, ҳаёт йўлига ўзи баҳо бериши қийин. Бироқ инсонда кўнгил деган нарса бор. Кўнгил – ўз соҳибининг холис ҳаками! Одам кўнгли тўлмаган нарсасини бировга кўрсатгиси келмайди. Демоқчиманки, ҳар томонлама мукаммал деб ўйлаган китобимни ҳали чиқаролганим йўқ. Шу туйғу ҳам инсонни ишга, ижодга ундаб турса керак. Davomini o'qish

Iroda Umarova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.22_17h41m07s_001_.png     Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева Ироданинг “Учинчи дунё” китоби сўзбошиси шундай ёзади: Мен яна бир найга дуч келдим. Унинг нолалари тугамагунча (тайёрланган китоб охирига етмагунча) кўнглимнинг титроқлари тугамади. То тугамагунча юрагим сел бўлиб эшитиб ўтиравердим. Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar

00417 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун

   Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун. Адабиётимиз осмонининг ёрқин юлдузи, беназир истеъдод соҳибаси Ҳалима опага умри узунлик, ижодларига барака тилаймиз ва улардан «Буюк қушлар»га ўхшаган ҳажман ва мазмунан залворли китоблар кутиб қоламиз. (Шоира Гулноз Мўминова табригидан. Биз бу табрикка чин юракдан қўшиламиз). Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. Suhbat va she’rlar

09

   Иброҳим Ғафуров «шеър бу шоирнинг ўзи», дейди. Шоирнинг ўзи бўлмаса, у ёзган шеър шеър бўлмайди. Чунки ифода этилган туйғулар рост чиқиши керак-да! Агар дунё шоирлари ижодини кузатган бўлсангиз, шоирнинг зўри муҳаббат лирикасида билинади. Бинобарин, муҳаббат ҳақида илиқ-милиқ шеърлар ёзадиган шоирлар ижтимоий мавзуда ҳам чақнаб чиқмайди, илиқ-милиқ фикр айтишдан нарига ўтолмайди. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Dil siniqlari

011    “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти шоира Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобини нашр этди. Китобга сўзбоши битган Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева тўпламдаги шеърлар ҳақида фикр юритар экан, шундай ёзади:»Тўртликлар ёзиш яшаб ўтган азиз аждодларимизда ҳам, бизда ҳам, биздан кейин келаётган қалам аҳлида ҳам содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижодий жараён. Аммо Гулноз ўз тўртликларига ноёб сарлавҳа топибди. “Дил синиқлари”. Ҳақиқатан ҳам бир биллур қадаҳ синса, унинг камёблиги ҳар бир парча синиғида, ҳар бир қиррасида ярқираб акс этиб туради…» Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Ketayotgan — til o’tirgan kemadir…

008    Ёшлигида инсон бу нарсаларни ўйлаб ўтирмайди… Шеърдаги “тил” образи эса, бу ўринда шоиранинг бутун ижодига ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас. Ижод сўнганми?.. Илгарги жўшқинликни қарилик енганми ёки шоиранинг ҳаёт ҳақида янги бир хулосалари пайдо бўлганми?.. Нима бўлганидаям “тил ўтирган кемадир”… Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. Ikki dengiz uchrashuvi.

002
Ҳалимани ҳаваскор шоира деб атаганимизни эслай олмайман…Ҳалиманинг шеърларини ўқиганда ҳеч кимга ўхшамаган жилва жарангларини эшитасиз,шодлик ва ташвишларни,ранг ва ҳидларни ҳис этасиз. Улар сизни тўлқинини чолғилар кесаётган бўлиқ бошоқлар денгизига, отанинг қуёш ва йиллар жўяклар солган пешонасига ўхшаган шудгорли далаларга, пичан ҳиди анқиган ҳовлиларга, қудуз телпакли, рашкли чавандозлар от ўйнатган қирларга олиб киради…(Зулфия). Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. Suhbat va she’rlar.

098
17 май — Таниқли шоира Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун.

Ҳалима Худойбердиева — Ўзбекистон Халқ шоираси, «Илк муҳаббат», Чаман», «Суюнчи тоғларим», «Бобо қуёш», «Иссиқ қор», «Садоқат», «Муқаддас аёл» ва «Тўмариснинг айтгани» каби қатор шеърий китоблар муаллифи. Шу билан бирга у- 5 фарзанднинг онаси, 9 набиранинг бувиси.
У 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Умматқул Худойберди ўғли ва Шафоат Хонназар қизи оиласида дунёга келган. Davomini o'qish