Hamza. She’rlar & Devon & Begali Qosimov. Hamza haqida

Ashampoo_Snap_2017.12.02_02h23m13s_006_.png 6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун

Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Ҳамза ҳамиша маориф тарқатишни, халқнинг фарзандларига билим беришни ўзининг асосий юмуши деб ҳисоблаган. Чунки шоир ватанпарвар зиёли, элсевар жадид сифатида маърифат ватан эркига олиб борадиган ёлғизгина йўл эканлигини яхши тасаввур этарди. Davomini o'qish

Ulug‘bek Hamdam. Hamza – yangi o‘zbek adabiyoti asoschilaridan birimi?

Ashampoo_Snap_2018.03.17_15h05m28s_004_.png Янги адабиёт асосчиларидан бири бўлиш учун ижодкорга истеъдодли бўлиб туғилишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун у ижодкор сифатида омадли ҳам бўлиши шарт. Яъни унинг истеъдоди билан давр эҳтиёжлари бир-бирига мувофиқ тушмоғи керак. Худди Данте, Навоий, Пушкин зиммасига тушган омадли қисмат янглиғ. Шу маънода Ҳамза толеъи кулган ижодкор. У Беҳбудий, Фитрат, Қодирий ва Чўлпон билан бирга янги ўзбек адабиёти тамал тошини қўйганлардан биридир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Hamza abadiyati & Hamza. Devon

Ashampoo_Snap_2017.08.30_20h22m47s_003_.png   Собиқ совет ҳукумати даврида давлат ва сиёсат кўрсатмасига кўра мақтаб, кўтар-кўтар қилинган шоиру адиблардан халқ қанча узоқлашса, танқид ва таъқибга учраганларга диққат-эътибори ўшанча ортарди. Ҳамзанинг миллат тарихидаги хизмати ва ижодкорлик қисматига зоҳирбинлик нуқтаи назарида баҳо берилгани учунми ёки ўзга бир сабаб туфайлими унга тарафдорлар сонининг ошгани сезилди. Davomini o'qish