Yasunari Kavabata. Yaponiya o’zligi bilan go’zal. Nobel mukofoti ma’ruzasi

Ashampoo_Snap_2017.01.22_23h03m32s_001_.png    Нобел маърузалари орасида Ясунари Кавабатанинг нутқи бошқаларникидан тамомила ажралиб туради, шунинг учун бу нутқни жаҳон тафаккур аҳли жуда қадрлайди. Ундан япон миллий тафаккури, маданияти ва маънавиятининг бутунлиги, яхлитлиги қайдан эканлигини билиб олса бўлади. Бу бутунлик бадиий тафаккурдаги узвийлик, давомийлик ва собитликдандир. Ҳар бир зиёли ўз халқи тафаккури ва маданияти ҳолатини айни шу мезонлардан туриб баҳолай олиши керак. Davomini o'qish

Abulqalam Ozod: Inson shaxsga aylanmagan joyda jamiyat mukammal bo’la olmaydi…

034  Кўпинча «таълим нима: мақсадми ё восита?» деган савол туғилади. Менимча, умуман олганда, таълимга восита сифатида қараш Ғарбга хосдир, Шарқ эса уни мақсад деб ҳисоблайди. Ростдан ҳам таълимга восита сифатида қарасак, унинг мақсади нима деган савол келиб чиқиши табиий. Ғарб кўпинча ижтимоий фаровонликка эришишни мақсад қилган, бироқ ижтимоий фаровонликни турлича талқин қилиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам таълимга восита сифатида қараш билишнинг аҳамияти озгина камайишига олиб келади. Менимча, шарқча инсон тушунчаси таълимнинг асл моҳиятини аниқроқ акс эттиради. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Yozuvchi va urush & Alvido, qurol! Audioroman

Ashampoo_Snap_2017.07.09_23h11m47s_002_.png   Эрнест Ҳемингуэй таваллудининг 120 йиллиги олдидан

   Мен кўп урушларда қатнашдим, шунинг учун бу масалада ғаразим қаттиқ, ҳатто жуда ҳам қаттиқ. Бу китобнинг муаллифи онгли суратда шу фикрга келдики: урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч келабошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат граждан-ларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. (Эрнест Ҳемингуэй. «Алвидо, қурол» романига ёзилган сўзбошидан)

Davomini o'qish

Archibald Maklish. Kitobning qudrati

08     Таниқли америкалик шоир, ёзувчи ва драматург, уч карра Пулитсер мукофоти билан тақдирланган, узоқ йиллар АҚШ конгресси кутубхонаси мудири, Америка санъат ва адабиёт академияси президенти бўлган Арчибалд Маклиш (1892 — 1982)нинг  мамлакат китоб сотувчилари ассоциациясининг 1943 йил 6 майдаги мажлисида сўзланган нутқини сизга тақдим этар эканман, Davomini o'qish

Stiv Jobs. Xayolga oshno bo’l, xatodan qo’rqma!

Ashampoo_Snap_2016.09.24_15h00m38s_001_.png      Ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири Стив Жобс Стэнфорд университети талабалари ҳузурида сўзлаган ғаройиб нутқида мақсад ва амал ҳақида ҳикоя қилади. Бу нутқда нотиқлик ва драма санъатининг барча қоидаларига риоя қилинган. Бу нутқ замонамизнинг энг илҳомбахш ва кишини мақсад сари дадил одимлашга ундовчи нутқларидан бири сифатида тан олинган. Davomini o'qish