Haynrix Byoll. Albatta, bir nima sodir bo’ladi

032     Альфред Вунзидел фабрикасида хизматчи бўлиб ишлаган пайтларим кечмиш ҳаётимда ғаройиб кунлар бўлиб муҳрланди. Табиатан меҳнатдан кўра хаёлпарастликка ошнолигим кўпроқ ва ўзимни уринтиришни хуш кўрмайман. Davomini o'qish

Haynrix Byoll. Chaqirilmagan mehmonlar.

08
Ачинарли ҳолат шундан иборатки, аёлим аллақайси фирма ё корхоналарнинг маҳсулотларини уйма-уй санқиб тарғиб қиладиган, кўчама-кўча савдо қиладиганларни ҳам тирсагидан итармайди, шунинг учун ҳам менинг ўйимча, уйимизда энг керакли деб ҳисобланмайдиган маҳсулотлар уюми ҳам кундан-кун бўй чўзаётир. Мисол учун, совун, чўтка, соқол оладиган пискалар, тўр учун жун кабиларни олинг, айниқса, мени қутида қанақадир ҳисоб рақамларию мажбуриятлар ҳақидаги ҳужжатларнинг тўпланаётгани кўпроқ безовта қилади. Davomini o'qish

Haynrix Byoll. Non ta’mi

022

Хаёлимга бошқа шерикларим ўйламаган гумонли фикр келди: балки бу нонушта ҳам имтиҳоннинг бир босқичи бўлсачи; мен, ўз танасини гўё тансиқ таомлар билан сийлаётган киши каби нонни астойдил, жон куйдириб чайнай бошладим. Ундан кейин қилган ишимни кўрган одам мени жиннига йўйиши мумкин: оч қоринга апельсин шарбатидан ичдим, қаҳва ва тухумга қўл ҳам урмадим, қовурма бурда ноннинг йирик бўлагига ҳам тегмадим, кейин ўрнимдан турдим-у, ошхона ичида у ёқдан бу ёққа шахдам қадам ташлаб юра кетдим. Шундай қилиб десангиз, имтиҳонга биринчи бўлиб олиб киришди Davomini o'qish