Madrahim Mahmudov. Hazorasp — Xorazmning janubiy qalqoni

003

  Ҳазорасп ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» асарида келтирилган. Машҳур тарихчи ат-Табарий 712 йилда араблар истилосига учраган Хоразмда учта йирик шаҳар — Қот, Гурганж ва Ҳазорасп бўлганлигини қайд қилган. Яна бир йирик араб тарихчиси ал-Истаҳрий қалъа яқинидан бир нечта ариқлар оқиб ўтади ва улардан бирининг номи Ҳазорасп эканлигини таъкидлаган. Davomini o'qish