У НКВД томонидан қамоққа олинишидан қўрқиб,яшириниб юрган, маст ҳолда Сталин қабулига кирган, “адабиётда ХХ аср инсонини қатъиятли тасвири учун” Нобель мукофотига сазовор бўлган ва Лев Толстой шуҳратини орзу қилган ёзувчи эди. У 1905 йилнинг 24 майида Дон казаги оиласида дунёга келди. 1984 йилнинг 21 февралида оламдан ўтди. У жуда кўп асарлар яратди. Михаил Шолохов, энг аввало, 23 ёшида ёзган, шунинг учун ҳам «ҳеч ким бу ёшда бундай юксак асарни яратолмайди» деган шубҳа остида олинган, тўрт китобдан иборат буюк асар — «Тинч оқар Дон» романининг муаллифи сифатида тилга олинади. Davomini o'qish