Ibrohim G‘afurov. Ko‘ngil bitiklari

Ashampoo_Snap_2017.06.15_13h45m12s_001_.png
27 декабр — Иброҳим ҒАФУРОВ таваллудининг 80 йиллиги

Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров миллий адабиётимизда муносиб ўрнига эга ижодкорлардан. У адабиётимиз тараққиётига қизғин ижодий ишлари билан сезиларли ҳисса қўшди. И.Ғафуров адабий танқидчилигимизда ўзига хос фикрлаш тарзи, услуби билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish

Ustoz Ibrohim G‘afurovga ikki maktub: Ilhom Ahror. Sham va bo‘ron & Guljamol Asqarova. So‘ralmagan izhor

0_1654d0_c3e0b224_orig.pngУстоз Иброҳим Ғафуров тавалудининг 80 йиллиги олдидан

    Шу кунларда юртимизда атоқли мунаққид, етук таржимон, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ғафуров таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан бугунги саҳифамизда  устозга мактуб шаклида ёзилган икки дил иҳорини ва uRadioda тайёрланган суҳбатни   тақдим этмоқдамиз.  Davomini o'qish

Usmon Nosir. Unutmas meni bog’Im & Ibrohim G’afurov. Qismatning ovozi

Ashampoo_Snap_2017.10.03_15h47m05s_001_.png13 ноябрь — Усмон Носир таваллуд топган куннинг 105 йиллиги

    Усмон Носирий олдида бизнинг хеч узиб бўлмайдиган сўнгсиз қарзимиз бор. Ҳар сафар Усмон Носирни хотирлаганда, ҳар сафар унинг сўзидан — шеърлари ва достонларидан баҳрадор бўлганда, доим шу қарз мозийдан узатилган бир қўл каби одамнинг елкасидан тутади. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Bizning til

Ashampoo_Snap_2015.10.08_22h21m16s_011_.png21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул  қилинган кун

    Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Ko‘kka sovurilgan yillar & Chol va dengiz. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.10.01_18h16m32s_002_.png   Стив табиатан оқкўнгил бола эди, аммо отаси уни мерганликка ўргатганидаям у падарининг ишончини оқлай олганди, ўнта ўлжадан йўқ деганда олтита, ёки саккизтасини, албатта, уриб туширарди. Аста-секин тўққизтаям отадиган бўлди, бора-бора йигирмата қушдан нақ йигирматасини ер тишлатди, бундай зафар эса унча-мунча мерганларга насиб қилмасди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Millatning billurlanishi & Mangu latofat. Badialar, risolalar

Ashampoo_Snap_2016.12.15_18h31m53s_002_.pngМустақиллик айёми арафасида юксак унвон билан тақдирланган муаллим адиб Иброҳим Ғафуровни чин юракдан қутлаймиз.

Миллатпарварлик — тарбия билан миллатни тараққиётнинг илғор поғоналарига кўтариш, халқни тараққиёт йўлига олиб чиқиш деган маънони англатади. Аср бошида ва ундан кейин Туронда майдонга чиққан зиёлилар миллатпарварликни шундай тушунар ва уни маърифатпарварликнинг ўзак томири деб тасаввур қилардилар… Davomini o'qish

Jan Pol Sartr. Devor. Bir hikoyaning ikki tarjimasi & Nazar Eshonqul. Jan-Pol Sartr

Ashampoo_Snap_2017.05.26_22h42m56s_002_.png21 июнь — француз адиби ва  файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун

  Жан-Поль Сартрнинг машҳур асарларидан бири  — «Le Mur» (Девор) ҳикояси 30-йилларда Испанияда рўй берган ғалаёнли воқеаларга бағишланади. Адиб фавқулодда вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши билан боғлиқ драматик ҳолатларни юксак маҳорат билан ёритади. Мазкур ҳикоянинг ўзбек тилидаги икки таржимасини тақдим этамиз. Иброҳим Ғафуров ҳикоянинг аслиятдаги сарлавҳасини сақлаб «Девор» деб номлаганбўлса, Аҳмад Отабой  таржимасини «Маҳбус» деб номлаган. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi

Ashampoo_Snap_2017.01.12_14h41m58s_003_.png30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.

Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish

Hayotbaxsh so’z. Taniqli adabiyotshunos olim va tarjimon Ibrohim G’afurov bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.02.19_21h36m38s_001_.png    Олам доимий ҳаракатда: ўсиб ўзгаришда, янгиланиш ва яшаришда, туғилиш ва қувонишда. Шарқ билан Ғарб ўртасига – буни асл халқимизнинг тилида кун ботиш ва кун чиқиш деб шоирона атаб келишган – заррача ҳам ғов қўйиб бўлмайди. Табиатнинг ўзида бундай ғов ва тўғоннинг ўзи йўқ. Лекин Қуёшнинг Шарқдан чиқиши ҳаммага маълум. Қуёш йўлига ҳеч қандай ғов бўлмаганидек, Ер юзида ҳам ўзаро фойдали ва эзгу борди-келдилар доим давом этиб келган, инсоният бир-бирини таниган-билган, бир-биридан ўрганган, бир-бирига қараб қадди-қоматини ростлаган. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Zulfiya siymosi & Shoiraga bag’ishlan ko’rsatuv va film

Ashampoo_Snap_2017.03.01_02h35m16s_001_.png      1 март– Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун

   Менга Зулфия шеърияти бошдан оёқ қиррадор бўлиб туюлади. Бунда ҳар бир сўз, қофия, ибора, жумла қиррадор. Зулфия чақмоқ ташбеҳига тез-тез мурожаат этади. Нега? Чунки унинг шеъри интиутив тарзда қиррадорликка интилади. Чақмоқ қиррадор. Олмос қиррадор. Илдиз қиррадор. Булар қиррадор бўлмасайди ҳаёт деган нарсани яратмасди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Hajr vaqti & Mangu latofat. Badialar, risolalar

Ashampoo_Snap_2016.12.21_23h34m20s_004_.png 27 декабр — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

    Ўмровдор. Шонли. Бешиктоғ ва ҳаёт абадийга ўхшарди. Мангу ўрозли эди инсон мулоқотлари… Бешиктоғ ва бу кўркам алп бодом қадамида гул босган ўзбекка ўхшарди. Ўзбегимга табиий шоирона рамз кўз ўнгимизда барча маконларни оғушига олмишдай эди….. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Tarjima mas’uliyati deganda…

Ashampoo_Snap_2016.10.03_21h28m26s_009_.png    Таржимон масъулияти дейилганда, менинг кўз ўнгимга дарҳол ҳазрат Алишер Навоий келади. Навоий эллик тўрт ёшларида устози Абдураҳмон Жомийнинг авлиёлар ҳақидаги “Нафаҳотул унс” асарини таржима қилишга бел боғлади… Davomini o'qish