Ibrohim Haqqul. Navoiy ijodida dunyo timsoli va talqinlari

Ashampoo_Snap_2017.07.13_13h37m39s_001_.png     Навоий бир шеърида “Эй кўнгул, ҳар макр ила қочсанг улустин шукр қил, Ҳар вафоға минг жафо тортиб қутулсанг муфт бил” (НШ, 374) деса, бошқа бирида “Олам аҳлидин вафо кўз тутмаким, ким тутса кўз, Дарду меҳнатдин холос ўлмас замоне мен киби” (ФК, 622) дейди. Танқид, шикоят, ҳасрат мазмунидаги бундай байтларга Навоий асарларида тез-тез дуч келинади. Хўш, буни қандай баҳолаш керак? Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Muloqot — hamjihatlikka chorlov

Ashampoo_Snap_2017.03.03_14h38m51s_004_a.png    Жаҳон саҳнасида нима кўп – мураккаб ва қалтис ижтимоий-ахлоқий, мафкуравий муаммо кўп. Ақл, журъат, тадбир билан уларнинг ҳаммаси ҳал бўлади. Шу маънода ҳам Президентнинг ғайраткорлик тажрибаси катта-кичикка ибратдир. Юртим, элим дея оладиган киши ич-ичдан фаол бўлмоғи, қатъият билан яхшини – яхши, ёмонни – ёмон, оқни – оқ, қорани – қора дейиш даражасида холис сўзлашга етишмоғи жоиз. Бунинг учун шак-шубҳасизки, ҳар бир фуқаро фикр ва савия қолоқлиги, қуллик ва мутелик таҳликаси, амалпарастлик ва сохта ватанпарварлик ҳийла-найрангларидан қутулиш керак. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h41m52s_008_.png     Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган.  Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.

Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…

Ashampoo_Snap_2017.02.24_02h39m37s_001_.pngТўра Сулаймоннинг 85 йиллигига

Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.21_22h36m21s_001_.pngШоир ва таржимон Тилак Жўра таваллудининг 70 йиллиги олдидан

    Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XVIII. Abadiyatning boshlanishi & Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish.

Ashampoo_Snap_2017.01.01_21h02m03s_001_.png   «Темур ва темурийлар даври» деб аталмиш палла Навоийнинг таҳсин ва ғурурини уйғотар эди, чунки бу давр «турк улуси» зодагонларининг ҳокимият бошига келиши ва миллий маданият ҳамда адабиётнинг тараққиёти даври бўлди. Зотан, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг бу давр тарихи гениал шоирнинг бунёдга келишига замин ҳозирлаган ва Навоий ўз тақдири ва тарихий миссияси билан бу давр орасида узвий, чамбарчас алоқа борлигини сезар эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XII. Saroydan chetda. Jomiy vafoti. Majolis un-nafois & Ibrohim Haqqul. Ruh va ma’no sarboni.

Ashampoo_Snap_2016.12.27_21h09m09s_001_.png    Ҳазрат Жомийнинг маъно дуру гавҳарлари билан тўлиб-тошган ижод хазинаси бизга нечоғлик қадрли бўлса, унинг Алишер Навоий билан дўстлиги, устоз-шогирдлиги шу даражада эътиборли ва эҳтиромлидир. Бу – халқлар, адабиётлар, илм-фан, маданиятлар тарихида ниҳоятда сийрак учрайдиган ҳодиса. Жомий ва Навоийга ўхшаб дунёқараши – дунёқарашига, шахсияти – шахсиятига, маслаги – маслагига боғланиб, ижодиёти ва маҳорати ўзаро уйғунлик касб этган икки миллат, икки адабиёт вакилини тасаввурга келтириш қийин… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Matn ma’nodorligi va talqin mas’uliyati

Ashampoo_Snap_2016.12.17_13h37m05s_002_.png    Ўн бешинчи асрдан юртимиз мустақилликка эришгунча Навоий ижодиёти турли муносабат, бири иккинчисидан фарқланадиган англаш, умумий савияси тафовутли таҳлил ва шарҳларни бошдан кечирган. Аммо мутафаккир шоир шеърияти ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмигача дунёнинг бирор бир ўлкасида ҳар жиҳатдан тўғри, теран ва ҳаққоний тадқиқ ҳам, талқин ҳам қилинмаган. Бунга гоҳо мафкура ва маслак чеклови, баъзан сиёсат ва дунёқараш биқиқлиги имкон бермаган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ahmad Kalla. Esse.

Ashampoo_Snap_2016.11.10_17h33m14s_011_.png     «Аҳмад Калла», «Аҳмад махдум» номлари билан замонасида шуҳрат қозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли таъсир кўрсатган Аҳмад Дониш ХIХ аср Бухоронинг қомусий илм эгаларидан эди. У Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилди. Отаси мадрасасида ўқиди. Ёшлигида наққошлик, рассомлик, ҳаттотлик ҳунарларини ўрганди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Asrori Halloj

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h07m04s_004_.png    Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Alisher Navoiy taxalluslarining ma’no qirralari haqida

Ashampoo_Snap_2016.11.01_12h28m41s_001_a.png   Қонуний савол туғилади: ўзгаларнинг тахаллуси хусусида зукколик билан муносабат билдирган Навоий ўзи тахаллус танлашда нима ўйларни хаёлдан ўтказиб, қандай қаноат билан бир тўхтамга келган ва иккала тахаллусидан ҳам кўнгли тўлиб, доимо мароқланганми? .. Davomini o'qish

Rauf Parfi. 1955-1962 yillar she’rlari & Ibrohim Haqqul. Hissiy tafakkur shoiri.

065Устоз Рауф Парфи таваллуд топган кун олдидан

    Биз ҳар йил сентябр ойининг охирларида Рауф аканинг туғилган кунини нишонлашга йиғилардик. Унинг энг яқин дўстлари, шогирдлари, мухлислари тўпланишарди. Биринчи бўлиб, қутлов сўзи айтадиган киши Рауф акадан неча ёшга қадам босганини сўрарди, у эса ҳар гал: «Йигирма беш ёшда тўхтаб қолганман…» — дерди. Davomini o'qish