Sadriddin Ayniy tavaludining 145 yilligiga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2018.04.14_18h25m45s_002_.png15 апрел — Атоқли адиб Садриддин Айний  таваллудининг  145 йиллиги.

  Айнийни четлаб на Рудакий ва Фирдавсийнинг, на Саъдий ва Ҳофизнинг, на Жомий ва Навоийнинг, на Бедил ва Донишнинг ижод оламига дадил кириб бориш мумкин эмас. Айнийнинг илмий-адабий мероси ўтмиш, бугун ва келажакни бир-бирига боғловчи бир олтин ҳалқадир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Abdulla Qahhor jasorati & Ozod Sharafiddinov. Fikr erkinligi — zarur ehtiyoj. Ibrohim Haqqulga ochiq xat & Abdulla Qahhor tavalludining 115 yilligiga bag’ishlangan ‘Bugun’ radiodasturi. 17.09.2022

kun-hikmati_013.jpg    Абдулла Қаҳҳор босиб ўтган ҳаёт йўли ҳам, ижод йўли ҳам виждон йўли эди. У сўнгги нафасигача миллат дарди билан яшади. Шунинг учун ҳам унга оғир бўлган. Мамлакатда тоза фикрлайдиган одамлар камайиб кетгани, шулар ҳам иқтидорини янги ҳақиқат излашга эмас, эскиларини такрорлашга сарф айлаганига қарамай, Абдулла Қаҳҳор доимо озод фикр, янги ҳақиқатлар учун курашган — ёлғизланиш, танқиду таъқибларни писанд қилмасдан курашган. Абдулла Қаҳҳорнинг ижодий нафасидан номардлик, ҳар қандай ғирромлик титраган, тубанлик ўзини панага тортган. Унга тиш қайраганлар эса юзларига ниқоб тортишга мажбур бўлишган. Унинг борлиги миллатнинг ҳам давлати, ҳам сарвати, ҳам шавкати бўлган. Муболағасиз шундай! Davomini o'qish

Cho’lpon Ergash. She’rlaridan namunalar & Ibrohim Haqqul. Zulmatlarga qo’sin tortar qo’shig’im…

075  Атоқли шоир Чўлпон Эргаш таваллудининг 85 йиллиги олдидан

Чўлпон Эргашнинг сайланмасини ўқиш – шоирлик қисмати қанчалик мураккаб ва шарафли эканини англашга, истиқлол ва мустақиллик моҳиятини янада теран мушоҳада этишга ҳамда дунёга очиқ кўз билан қарашга ёрдам кўрсатиши шак-шубҳасиздир.
Davomini o'qish

Rauf Parfi. 1955-1962 yillar she’rlari & Ibrohim Haqqul. Hissiy tafakkur shoiri.

06524 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

    Биз ҳар йил сентябр ойининг охирларида Рауф аканинг туғилган кунини нишонлашга йиғилардик. Унинг энг яқин дўстлари, шогирдлари, мухлислари тўпланишарди. Биринчи бўлиб, қутлов сўзи айтадиган киши Рауф акадан неча ёшга қадам босганини сўрарди, у эса ҳар гал: «Йигирма беш ёшда тўхтаб қолганман…» — дерди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul, Shahnoza Nazarova. Shoirlik – ilohiy qismat & El netib topg’ay menikim…Musiqiy spektakl

13   Навоийдай шоирларнинг ижодига йўл топишнинг биринчи шарти уларнинг Руҳ ва Ҳол оламига эркин кириб бора олишдир. Бу, албатта, соф моҳият ва изтиробни теран мушоҳада қилиш орқали амалга ошади. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…

Ashampoo_Snap_2017.02.24_02h39m37s_001_.png15  феврал  — Тўра Сулаймон таваллуд топган кун

Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da

Ashampoo_Snap_2018.02.01_17h23m57s_001_.png  Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади

Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XVIII. Abadiyatning boshlanishi & Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish.

Ashampoo_Snap_2017.01.01_21h02m03s_001_.png9 ФЕВРАЛЬ — ҲАЗРАТ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТУҒИЛГАН КУННИНГ 578 ЙИЛЛИГИ

   «Темур ва темурийлар даври» деб аталмиш палла Навоийнинг таҳсин ва ғурурини уйғотар эди, чунки бу давр «турк улуси» зодагонларининг ҳокимият бошига келиши ва миллий маданият ҳамда адабиётнинг тараққиёти даври бўлди. Зотан, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг бу давр тарихи гениал шоирнинг бунёдга келишига замин ҳозирлаган ва Навоий ўз тақдири ва тарихий миссияси билан бу давр орасида узвий, чамбарчас алоқа борлигини сезар эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XII. Saroydan chetda. Jomiy vafoti. Majolis un-nafois & Ibrohim Haqqul. Ruh va ma’no sarboni.

Ashampoo_Snap_2016.12.27_21h09m09s_001_.png    Ҳазрат Жомийнинг маъно дуру гавҳарлари билан тўлиб-тошган ижод хазинаси бизга нечоғлик қадрли бўлса, унинг Алишер Навоий билан дўстлиги, устоз-шогирдлиги шу даражада эътиборли ва эҳтиромлидир. Бу – халқлар, адабиётлар, илм-фан, маданиятлар тарихида ниҳоятда сийрак учрайдиган ҳодиса. Жомий ва Навоийга ўхшаб дунёқараши – дунёқарашига, шахсияти – шахсиятига, маслаги – маслагига боғланиб, ижодиёти ва маҳорати ўзаро уйғунлик касб этган икки миллат, икки адабиёт вакилини тасаввурга келтириш қийин… Davomini o'qish