Musofirlik iztiroblari. Iosif Brodskiy bilan suhbat

09   …Сиёсатга нисбатан адабиёт катта таъсир кучига эга: адабиёт “шунчаки санъат” эмас, адабиёт халқ онгига жуда ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Башарти, инсониятнинг жониворлардан бирон-бир фарқи бўлса, бу фарқнинг биринчиси — тил, инсоннинг сўзлашув қобилияти, иккинчиси эса – шеърият. Шеърият, ўз навбатида, тилнинг олий кўриниши, шеърият – биологик тур сифатидаги тараққиётимиз воситаси, унинг антропологик мақсади. Бинобарин, кимки шеъриятни, бадиий адабиётни “санъат” ҳисобласа, инсониятга, энг аввало ўзига нисбатан жиноят содир этган бўлади. Davomini o'qish

Iosif Brodskiy. She’rlar & Bir kun, albatta, qaytaman…

0_1b4748_35f08235_orig.png24 май — Нобель мукофоти лауреати Иосиф Бродский таваллуд  топган кун

Иосиф Бродскийнинг илк шеърлариёқ рус адабиётига катта шоир кириб келаётганидан далолат бериб турар эди. Ундай-бундай шоирга бурилиб қараши қийин Анна Ахматова Бродскийни тан олди ва қўллаб-қувватлади. Бироқ, истеъдодсиз қора гуруҳларнинг назарида, бу тан олишнинг ўзидаёқ қандайдир бир аксилшўролик бор эдиким, уни таъқиб қилмаслик мумкин эмас эди. Davomini o'qish