Alisher Aymatli. «60» kitobidan to’rtliklar & Iqbol Mirzo. She’rning zo’ri to’rt satr

Ashampoo_Snap_2017.06.23_14h36m47s_001_.png    Бу йил олтмиш ёшни қаршилаган Алишер Айматлининг олтмишта тўртлиги  жам этилган «60» китобида («Akademnashr», 2017) вақт ва макон, инсон ва ҳаёт, эзгулик ва ёвузлик, иймон ва оқибат сингари тушунчаларнинг назмий таҳлили мужассам этилган. Шоирни таваллуд айёми билан қутлаймиз. Янги китобга кирган термалар ва китобни тақдим этган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг сўзи билан танишинг. Davomini o'qish

Iqbol Mirzo. She’r parchalari & Iqbol Mirzo ‘She’r sehri’ teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2017.04.29_22h30m26s_004_.png   1 май — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо таваллудининг 50 йиллиги

    Ўсмирлик кезларимда япон адабиётини, хусусан, Акутагавани ўқиб, каттиқ таъсирлангандим. Ана шу таассурот туфайли бир талай эркин машқлар қилган эдим. (Улардан баъзилари 1988-йили “Ёшлик” журналининг 8-сонида чоп этилган). Бугун яна ўша дафтарлар қўлимга тушиб қолди. Ўқиб кўриб, яхлит асар бўлмаса-да, шеър унсурлари – парчаларидек туюлди. Балки ўзимники ўзимга ой кўринаётгандир, балки бу ҳиссиёт фақат менинг шахсий туйғуларимдир. Ҳар ҳолда, бу машқларни Сизга ҳавола этарканман, истиҳолам бор: ишқилиб, ғашингизга тегмаса бўлди (Муаллифдан)… Davomini o'qish

Halima Ahmad. Osmonnnig ko’ngli & Iqbol Mirzo. She’rlar

09Жон хаёлнинг зурриётларига беланчак ясайди, қуёш ишқи тушган фано дарвозасининг занжирларидан. Тўзғиган соч каби аломат бир ҳид жоннинг думоғини ёради. Занжирлар зикрга тушади. Йиғлоқи хаёл зурриётлари овунмайди. Бу соғинч ҳиди — ўзингни ўзингга соғинчинг. Davomini o'qish

Obidxon Mamadaliev. She’rlar

002

Эски шаҳар ҳудудида эндигина ўсмирликдан йигитлик даврига қадам қўяётган ажойиб шоир укам бор. У ҳали олий даргоҳларда таҳсил олмаган, кўп китоб кўрмаган, дали-ғули, соддагина ўспирин. Лекин шу бола билан биринчи марта “Шаҳрихонсой мавжлари” мушоирасида кўришганимда, “Худо берса ўзи танлаганига беради”, деган нақл эсимга тушди. Davomini o'qish

Shavkat Odiljon. She’rlar

019    Шавкатжоннинг шеърларида ҳам мана шундай ярим ошкоралик бор. У ҳаммага маълум ва зерикарли гапларни айтишдан қочади. Муҳими, укамиз ўзи таъсирланган, кўрган-билган, ақли етган нарсаларни қаламга оляпти. Мен унга келгусида қоятошлардан, дарахтлардан, энг муҳими кўнгиллардан ўчиб кетмайдиган ижод намуналарини яратишида куч-қувват тилайман. Рост ва самимий шеърларининг умри узоқ бўлсин дейман. (Иқбол Мирзонинг оқ йўлидан). Davomini o'qish

Iqbol Mirzo. She’rlar.

0041 май — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо  таваллуд топган кун

  Ижодкор ёлғонни тўқийдию, ҳақиқатни ёзади, деган гап бежизга айтилмаган. Чинданам, ижодкор ёзганлари воситасида ҳақ гапни айта билмоғи даркор. Агар у тўғриликдан тонса, ҳайбаракаллачилик қилса, ёлғон ёзса, сўзнинг қадри йўқолади, оёқ ости бўлиб, озиб-тўзиб қолаверади. Шоир қайси йўналишда ёзмасин, хоҳ у модерн бўлсин, хоҳ анъанавийлик ёки оқ-сарбаст шеърлар бўладими, фақат ва фақат тўғри ёза билса, шунинг ўзи кифоя (Иқбол Мирзо билан суҳбатдан). Davomini o'qish

1 may — O’zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo tavallud topgan kun. Qulluq bo’lsin!

155

Менга муҳаббат қалам тутқазган. Кейинроқ бу туйғу юрт ишқига, ватан севгисига айланди. Бир пайтлар ватан мавзуида ёзсанг, кимдандир нимадир таъма қилаётгандек туюлардинг. У кунлар ҳам ўтди.
Тушундимки, шоир миллат тақдири учун энг масъул шахс экан. Шоир ўз халқисиз ҳеч ким эмас, ҳеч нарса эмас. Шоир ўз ихтиёри билан ўзига дард юқтирадиган табибга ўхшайди.
Davomini o'qish