Iqbol Qo‘shshayeva. Savdoga qo‘yilmaydigan yagona bisot…

Ashampoo_Snap_2017.04.06_22h16m43s_001_.pngҲеч унутолмайман. Қанча кулгули бўлса, шунча нохуш. Хаёлан эслаб, ўзимча ёйилиб кулаётган чоғда “Эй, лодон, сен кимнинг устидан куляпсан?”, деган савол кайфиятнинг нақ белидан тепади-қўяди-да… Davomini o'qish

Osho. Hikoyatlar

005    Ҳар қанча кузат, эшит, ўқи, ўйла, сўйла, ёз, барибир суратни кўрасан, сийратни эмас. Севгининг моҳиятига қачон ета оласан? Қачонки ўзинг шу гирдобга дучор бўлсанг, ўзга тийнатга ипсиз боғланиб қолсанггина англайсан… Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev. Tafakkur to’lqinlantirgan qalb…

027 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кунга 70 йил тўлди. Устоз санъаткорни чин дилдан қутлаймиз.

    Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Yerga qo’nmaydigan qushlar

09Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз!

    “Ҳаёт қўшиғи”. Бу шеърнинг туб моҳиятига, нега бу “Икки дарахт” ҳақидаги шеър айнан “Ҳаёт қўшиғи” деб аталганининг фаҳмига етмаганман. Йўқ, билардим, умуман севги ҳақида-да, деб. Лекин ундаги изтироб залворини, айрилиқни, армонни туйиш, лирик қаҳрамон дардига етиб бориш ва кўнгил аршигача юксалиш учун бироз вақт керак бўлди. Ниҳоят бор сирини шамолларгагина инонган одамни танигандай бўлдим… Davomini o'qish

Nasiba Abdullaeva: “Asli yarim ko’nglim mening”

022

Аёл тилсимотидаги бутун виқорни қўшиқларида ифодалаб келаётган Шахс. Насиба Абдуллаева фикрларини тинглаб туриб, ҳозирча фаҳмлаганимиз шу: асл Одам — ўз дунёси баҳосини англаган инсон… Зеро, унинг дарду дунёси қаршисида ҳар қандай даврлар ҳам юзидаги чимматни кўтаришга мажбур… Davomini o'qish

Betakror aktrisa Rimma Ahmedovaga bag’ishlov.

001

   Истараси ниҳоятда иссиқ, туйғулари паришон юзига майин қалқиб чиққан, маҳзун қиёфали, ҳар қандай ҳолдаям дилбарлигича қолган, сочлари кумушга айланган маъсума Аёл. Унинг муҳаббатга айланган маъюс кўзларида юракни уйғотадиган илиқ ҳарорат мужассам. Актрисанинг ўйчан қиёфасига ёшликка хос лирика ҳам сингиб кетган эди. Бу унинг ниҳоятда нозикхаёл эканидан дарак берарди. Мана шу ҳолатда кўнглимни найнинг дилўртар навосидек титратди. Ва бу ҳазин куй кўмагида гўёки юрагимни кафтимга олиб томоша қилгандек бўлардим… Davomini o'qish