Ismoil Bekjonov. Labi hovuzdagi o’ylar. Ikki maqola

Ashampoo_Snap_2018.02.14_15h37m01s_003_.png  Надр девонбеги яшаган даврдаги яна юзлаб кишиларнинг исмлари “Надр” бўлган ва ҳатто, улардан кўпининг исми тарихга оид асарларда қайд этилган: Надр чуҳра оғоси; Надр бий Отолиқ ёбу; Надр Муҳаммадхон аштархоний…(Кези келганида айтиб ўтиш керакки, юртимиз тарихида ҳукмдор сифатида фаолият кўрсатган аштархоний “Надр Муҳаммадхон бин Динмуҳаммадхон”нинг (Бухорода бош хонлиги 1642 – 1651) исми ҳам тарих дарсликларимизда нотўғри равишда “Нодирмуҳаммадхон” шаклида ҳавола этилган. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Mavludi sharif yoxud Xayrul-bashar miroti (rasul oynasi)

097   Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат миллатимизнинг чинакам фарзанди, нурли ва буюк қалб эгаси эди. У зот бутун умрини халқ маънавиятини юксалтиришга бағишлади, миллий ғурур, ор-номус, миллий бирлик учун курашди.  ХIХ аср охири ХХ аср бошларида мутаассиблик ботқоғига ботган амирлик тузуми, жаҳон тамаддунидан узилиб, ҳукмдорлар зулмидан эзилиб келаётган оддий, оми халқ осмонини зулмат қоплаган бир шароитда Фитратнинг миллат тақдиридан ташвишланаётган уйғоқ ўйлари, инсоният дарди билан ёнган маърифатчи юраги халқ учун йўл кўрсатувчи маёқ бўлди. Davomini o'qish