Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Ikkinchi qism

     Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим. Davomini o'qish

Xiva xonligi tarixidan 11 lavha

011   Эронлик генерал Исмоил Мирпанжийнинг «Асирликдаги хотиралар» китобининг биринчи қисми билан танишдингиз. Иккинчи қисмни диққатингизга тақдим этишдан аввал асарда акс этган 1854-64 йиллардаги айрим воқеалар, ўша давр шахслари, хонликда ҳукм сурган сулолалар, умуман ўша давр муҳитига оид лавҳалар билан таништиришни лозим деб топдим. Ўйлайманки, бу мақолалар Мирпанжий тасвирлаган даврни янада кўз ўнгингизда ойдинроқ тасаввур қилишга ёрдам беради (Муаллиф изоҳи). Davomini o'qish

Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Birinchi qism & Safoiddin Tabarriyon. Xvorasmiya (Xorazm) tarixidan bir shingil

072    Тахминимизча, сарҳанг Исмоил Мирпанжий тарихда маълум бўлган 1265 йилги ( 1846) Теҳрон исёни, амир Кабирга қарши Озарбайжон сарбозларига бошлиқ-Исмоил бўлиши мумкин.Бу гумонимизнинг далили сифатида ўша даврда мазкур Исмоил Мирпанжийдан бошқа шу номдаги зобит бўлмаган. Шунингдек, “Озарбайжон” сарбозларининг амири Кабирга қарши кўтарилган исёнга Исмоилхон фаррошбоши лақабли киши бошчилик қилган ва у Мирзо Оғахон Нурийнинг қўл остидаги одам бўлган.У эса амири Кабирнинг биринчи ашаддий душмани эди. Булардан ташқари муаллифнинг ўзи очиқдан-очиқ айтадки, амир Кабир вазифасининг бошланишидан сал олдин уни генераллик рутбасидан маҳрум қилишган ва полковник даражасига туширишган. Davomini o'qish