Jasur Kengboyev. Yong’oq qurti

03   Профессор Даминов очган урушдан сўнг юракка ғулу тушиб, кўнгилга қил ҳам сиғмай қолди. Ижара уйга қаноти ярадор қушдай шалвираб келдим.  Бисотимда бор егулик — қишлоқдан олиб келганим тўрхалтани очдим, таги кўриниб қолибди: тўрт донагина ёнғоқ қаққайиб турибди. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Ovchining so‘nggi ovi

Ashampoo_Snap_2018.04.13_18h51m18s_004_.png   Мен ҳаётда ҳали ҳам шундай одамлар борлигини бировдан эшитганимда, ишонмас эдим. Ўзим кўриб, гапларини қулоғим билан эшитгач, бандаси феъли, аъмоли, қатъиятию бирсўзлигига умр бўйи собит тура олишига ишонч ҳосил қилдим. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Uch hikoya

0_1616ba_8619fdac_orig.png 19 ноябр — Ёзувчи Жасур Кенгбоевни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаймиз!

Ўша машъум кунда қўлига бир парча қоғоз етиб келди. Гангиб қолган Орзиқул бу ёғига яшаш абас эканини англагандай бўлди. Абгор қиёфасидан ўзини давраларда ортиқча сезадиган бўлиб қолди. Дунёга сиғмай кетди. Мажнуннинг аҳволи ҳаммага маълум эди… Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Tog’ay Murod bilan xayolan suhbat

046     Кўп қизиқиб ўқиганим – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод билан хаёлан уюштирилган суҳбат-эссени ўн йил муқаддам, талабалик вақтимда ёзган эдим. Йигирма ёшимдаги ўй-хаёл, руҳият, дунёқараш ва туйғулар ҳосиласи экани, мен учун ўзига хос эсдалик бўлиб қолган учун бугун уни таҳрир қилишга эҳтиёж сезмадим (Муаллифдан). Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Tirik tovon & Jasur Kengboyev hikoyasini o’qib

045     Абдуқаюм Йўлдошев: Албатта, Жасурнинг бу машқи журнал варианти… Гулноз Сатторова: Ҳар бир ҳикоя ўзига хос ғоят мураккаб ва хилма-хил фикрларга бой бўлиб, турлича тасвир йўналишларини ўз ичига олгани каби, Жасур Кенгбойнинг “Тирик товон” ҳикояси ҳам ғоя, сюжет билан эътиборлидир… Иброҳим Саидов: Адабиёт қалб ўлими туфайли юз берадиган инсоний фожеаларнинг олдини олишга, “маънавий туғилиш”га хизмат қилади. “Тирик товон»ни ана шу йўлдаги талпинишлардан бири дейиш мумкин… Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Mehmon

004   Хонасида мук тушиб, бошини қоғоздан узмай ишлаб ўтирган Орзиқул эшиги оҳиста тақиллаб, секин очилганини, ундан бир тим қора соч қараб турганини ҳам пайқамади. Ўқиётганидан кўзини узмади. Келмиш қорасоч узун-узун, келинбармоғи билан эшикни яна мулойимгина чертди. Шундагина бошини кўтариб, бир зум анграйиб қолди… ва ўрнидан туриб кетди. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Havochin

087

Жасур Кенгбоевнинг “Ҳавочин”  деган ҳикоясини ўқидим. Тушунолганим: ҳаётда рўй бермайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган гап, аммо чин гап. Бу миқти, рамзий ҳикоядаги кўнгил оғриқларини, юрак забтини, ғуссали истеҳзони, ўкинчу умидни қайси тилда ўқисак ҳам ўз изини қолдиради. Кўнгилнинг таржимаси кўнгил бўлади. Шакл топган тили, равон ифодаси, бадиий нияти таралган сочдай тўкис, тугал.Бу шахсий фикрим, албатта. Бор-ку, бўляпти-ку, демоқчиман (Шодмонқул Саломнинг «Кўнгил обидасига йўл» мақоласидан) . Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Ortiqcha odam.

04

    Бахши овози олис-олисларга сингиб кетади. Сайдали қолганини тушимда кўраяпман деб ўйлайди, бироқ биз бунинг кўз ўнгимизда содир бўлаётганини кўра-била туриб, қолаверса, илигимизда оқаётган, айни лаҳзаларда жўшиб кўпираётган достонни бутун борлиғимиз билан тинглар эканмиз, бахши қўлидаги дўмбира дафъатан Сайдалининг қўлига ўтаётганини сезмай қоламиз. Бахшининг ғойибона сиймоси Сайдалининг чеҳрасида жонланади. Гарчи дўмбира тутган бахшилар алмашди, аммо мумтоз куй ўзгармади! Йўқ, озгина ўзгарди: Сайдали бахшининг достони тўла мўнг бўлди. Davomini o'qish

25 yashar chollar prozasi.

0990

Ҳар бир авлод дунёни ўз талқинида, ўз услубида тасвирлашга интилади. Бу қадим жаҳон айвонига чиққанига чорак аср бўлиб-бўлмаган тенгдошларим ҳам қўлига қалам олиб, муаззам ҳаёт манзараларига чизгилар беришга қасд қилган экан, бундан фақат мамнун бўлиш керак. Хўш, уларнинг юраги қандай изтироблар билан ураяпти? Ёш ижодкорларимиз нималардан қувониб, нималардан қайғураяпти? Тенгдош қаламкашларни қандай хусусиятлар бир давра атрофига жамул жам этади?

Davomini o'qish