Jo’ra Fozil. Kitob sotmoqchi bo’lgan odam. Rivoyat.

022
Қария ҳар қанча кўзёш тўкмасин, ҳаёт ўз измида давом этар ва унинг шафқатсиз қонуниятларида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмасди. Сирасини айт ганда, кимдир кимгадир садақа берса ва қандайдир чол қандайдир китоб узра кўзёш тўкса, нима бўпти? Ахир, дунёда кўзёш тўкаётганлар камми?! Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Boyqo’ng’ir lolalari & Nargiza Asadova. Dilga yorug’lik eltgan asar

03   1968 йил. Кеч куз тунларининг бирида Бухородан жўнаган поезд икки кеча-кундуз йўл босиб, қош қорайганда чўл бағридаги Тўра Том бекатига етиб келди. Бизни кузатиб келган сержантнинг айтишича, бекат аскарлар тилида Тўра Том эмас, турма том деб аталармиш. Бу сўзлар ҳарбий хизмат иштиёқи билан лиммо-лим юракларимизга қаттиқ ботган бўлса-да, кейинчалик сержантнинг эътирофи рост эканлигига имон келтирдик… Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Sovg’a (Yangi yil hikoyasi)

045    Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Buxoroni tanigan kunim

077
Сўнгра қироат билан шеър сарлавҳасини ўқиди: «Ёмғир ёғдирувчи». Ҳаммамиз чапак чалиб юбордик. Тоштемир ака шодон жилмайиб қўйди. Шеър болаларча содда, юморга бой бўлиб, Сафар ака уни ўқиётганда, ўзи ҳам бола бўлиб кетди. Кўзлари чақнаб, қўлларини силкитиб ўқиди шеърни. Шеър телевизорда айтиб,ёмғир ёғдирувчи Тоштемир Тайлоқовни шарафларди. Лекин, энг қизиғи, Сафар ака шеърни ўқиб тугаллагач, содир бўлди. Оллоҳ иродасини қарангки, шоир энди ўрнига ўтираман деганда, момоқалдироқ даҳшатли куч билан гумбурлаб, чақмоқ чақди ва шаррос ёмғир қуя бошлади. Ўтирган хонамиз қарсак, момоқалдироқ зарбидан ларзага келар, биз энди Тайлоқовни эмас, ҳақиқий ёмғир ёғдирувчи шоир, «сеҳргар» Сафар Барноевни олқишлардик. Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Yaxshilar.

021
Қорни оч, боши айланарди. Бандаргоҳдаги бир қаҳвахонага кирди, таомномага узоқ термулиб ўтирди, лекин буюртма беришга журъат этмади. Айтишганидек, очлик катта холанг эмас, у барибир қуймоқ, қаҳва олиб келишни илтимос қилишга мажбур бўлди.Ходима унга синчков назар ташлади. Cўнгра айтганларини олиб келиб, ёқимли иштаҳа тилади. Йигит нонушта қилиб бўлгач эса ходима: «Майли, агар пулингиз бўлмаса, кейин бериб кетарсиз», деди. Davomini o'qish