Jorj Bayron va sohibjamol novvoy qiz.

мариэтта

Буюк инглиз шоири – ўзининг кўп сонли маҳбубалари орасида биргина соддадил, аммо шиддатли Маргарита Конини бир умрга эслаб қолди. Оқшом пайти Бренти қирғоғи одамлар билан роса гавжум бўлади. Икки инглиз салобат билан одамлар тўдаси орасида кетиб боришар экан, ёшгина гўзал қизлардан кўзларини узишмасди. Ҳа, ён-атрофда сайр қилиб юрган, кўзни қувонтирувчи дилбар жононлар ҳар қандай одамнинг ҳам юрагини энтиктириб юборарди. Davomini o'qish

Agar sizni yaxshi ko’rishmasa,nima qilish kerak?

033
Гордонларнинг қизиққонлиги энг ёшликдан бошлаб юзага келганди. 1610 йилда уч нафар кичик Гордонлар навқирон ёшига қарамай, абердин мактабини қамал қилиб олишди, у ерда бутун тунни ўтказиб, тўппонча ва шамширлар билан ҳимояланишди. Бу йигитларнинг ҳиссиётлари ўзларидан кучли, улар шу тарзда туғилгандилар. Олтинчи лорд, ақлини таниган жиноятчи ўзи тўғрисида шундай деган: «Мен ўзимни тийиб тура олмайман. Биламан, дор тагида жон бераман. Менинг ботинимни ярамас ҳиссиётлар эгаллаган». Davomini o'qish

Jorj Gordon Bayron. Don Juan. She’riy romandan parchalar.

044
22 январ — Буюк инглиз шоири Жорж Гардон Байрон таваллуд топган кун

     «Дон Жуан» буюк инглиз шоири, озодлик ва эркининг оташин куйчиси, исёнкор қалб соҳиби Жорж Ноэл Гордон Байрон (1788-1824) ижодининг юксак чўққиси, жаҳон адабиётининг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Байрон Жуанни дунёнинг турли юртларида кездириб, уни турли саргузаштларга рўбарў қилар экан, шу орқали жаҳоннинг ҳамма жойида ҳукм сураётган зулм ва истибдодни, зўрлик ва зўравонликни, риё, фаҳш ва хунрезликни кўрсатишни мақсад қилади… Davomini o'qish

Lord Bayron asarlaridan namunalar

bayron

Жорж Гордон Байрон (1788.22.1. Лондон — 1824.19.4, Мисолунги, Греция) – буюк инглиз шоири. Кембриж университетида ўқиган. 1809 йилдан лордлар палатаси аъзоси бўлган.
Байрон 1817-22 йилларда Италяда яшайди. “Чайлд Гаролд зиёрати” (1812,11817-18),“Тассо шикояти” (1817), “Мазепа” (1818) поемалари, “Манфред” (1817), “Хотин” (1821) драмаларида инсон ва дунё, муҳаббат ва адолатсизлик муаммоси етакчи мавзу бўлган. Байрон 1818 йилда шоҳ асари “Дон Жуан” шеърий романини ёзишга киришган.Асарда нсон тақдири ва муҳит масаласи биринчи ўринга чиққан.
Жорж Байроннинг қатор шеърлари, “Чайлд Гаролд зиёрати”,“Манфред”, “Шийлон тутуни”,”Шийлон сонети” достони ўзбек тилида нашр қилинган.
Davomini o'qish

Rauf Parfi. Bayronning so’nggi safari.

bayron
22 январ — Жорж Байрон (1788-1824) таваллуд топган кун.

Байрон Жорж Ноэл Гордон (1788.22.1, Лондон — 1824.19.4, Мисолунги, Греция) — инглиз шоири, Кембриж университетида ўқиган. Лордлар палатаси аъзоси (1809 й.дан). «Чайлд Ҳаролд зиёрати» достонини (1812, 1817-18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги «Кофир», «Абидослик келин» (1813), «Қароқчи», «Лара» (1814), «Коринф қамали», «Паризод» (1816) каби достонлари Низомийнинг «Лайли ва Мажнун», Фирдавсийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» асарлари таъсирида ёзилган. Davomini o'qish