Mahorat — asosiy mezon. Yozuvchi Sobir O’nar bilan adabiyshunos olim Jovli Xushboq suhbati

09 Бугунги ижодий жараён хусусида сўз кетганда насрда талай муаммолар тўпланиб қолганлиги хусусида сўзлайдилар. Энг муҳими, маҳорат, истеъдод ва истеъдодсизлик ҳақидаги баҳслар ҳамон кун тартибидан тушган эмас… Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Qimorboz & Jovli Xushboq. Fyodor Dostoevskiy hayotidan ayrim lavhalar

Ashampoo_Snap_2016.08.19_12h41m18s_001_.png    Ҳеч шубҳасиз, Шекспир, Толстой адабий мероси сингари Достоевский ижоди ҳам жаҳон адабиётининг чўққиларидан бири саналади. Унинг сермашаққат ҳаёти биз учун қанчалик қизиқарли бўлса, сермаҳсул ижоди ундан ҳам аҳамиятли ва қадрлидир. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin haqida ikki maqola.

003

   Василий Шукшиннинг замондоши, таниқли рус адиби Вячеслав Пьецух айтганидек: “Шукшин олами қандай зарралардан таркиб топганини тушунтириб бўлмайди, бу олтмишинчи-етмишинчи йиллар рус ҳаётининг батафсил анатомиясидир, авлодлар бизни айнан унинг асарларига қараб ўрганишади.” Davomini o'qish

Yozish mashaqqati. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan gurung

Ashampoo_Snap_2017.04.21_22h22m37s_003_b.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун

    ХХ асрнинг 70-80-йилларида адабиётдек кўҳна ва муқаддас қўрғонни қурол билан эмас, ўз истеъдоди, оловли, самимий, табиий сўзи, тарих оҳанглари билан йўғрилган  сатрлари билан ишғол этган қалам соҳибларидан бўлмиш Хуршид Даврон  билан бўлган гурунг  илк Президентимиз ҳали ҳаёт бўлган кунлару   давлатимизнинг  янги раҳбари  бошлаб берган янги тараққиёт палласининг илк кунлари оралиғида бўлиб ўтди. Орадан бир йил ўтиб суҳбатнинг тўлиқ нусхасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Jovli Xushboq. Abdulla Oripov bilan tungi suhbat

Ashampoo_Snap_2017.07.06_15h02m28s_001_.png    Суҳбатимиз чексиз-чегарасиз эди гўё. Кейинги эллик-олтмиш йиллар давомида босиб ўтилган йўл, ижод, ҳаёт машаққатлари, нурли ва фарахбахш кунлар хусусида ёниб, ҳаяжон билан сўзлар эди Абдулла ака. Гурунгимиз мавзуси тугул ҳудуди ҳам тизгинсиз эди. Буёғи Америкаю Туркия, уёғи Қозоғистону Тожикистонда кетган расмий ва ижодий учрашувларгача гапириб олар эди. Davomini o'qish

Jovli Xushboq.Taniqli yozuvchi Nodir Normatovga ochiq xat & Obid Shofiyev. Xolislik — bosh mezon

Ashampoo_Snap_2017.02.12_00h56m55s_001_.png    Сизга тақдим этилаётган икки мақола — уларнинг биринчиси Жовли Хушбоқ томонидан таниқли ёзувчи Нодир Норматовга очиқ хат тарзида ёзилган, иккинчиси Обид Шофиевнинг айни шу «очиқ хат»га муносабат тарзида ёзилган ва ҳар иккисида Нодир Норматовнинг «Шарқ юлдузи» журналининг 2016 йилги 6-7-сонларида босилган «Зулайҳо дарахти» романи хусусида баҳсу мунозара акс этган.

Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bu qanday gap?» maqolasiga birinchi javob

Ashampoo_Snap_2016.12.23_12h59m46s_001_.png      Мустақиллик бизга тарихимизни холис ва ҳаққоний идрок этиш, номлари унитилишга маҳкум этилган аждодларимиз ҳақида тўлақонли билиш имкониятини қайтарди. Мана шу имконият туфайли тарихимизнинг номаълум саҳифалари ва қатағон этилган боболаримизга бағишлаб асарлар ёзишга йўл очилди. Бугунги куннинг қадр-қимматини англаш учун биз ҳамиша ўша қатағонлар даврини унутмасдан,  берилган имконият энг аввало катта масъулият эканини чуқур  ҳис этиб иш кўришимизни талаб этади. Йиллар давомида  рус адиби Сергей Бородинни «Улуғ бобомиз ҳаёти ва фаолиятини нотўғри талқин этган» деб айбласагу ўзимиз ундан-да баттар асарлар ёзилаётганига индамай қараб турсак, мустақиллик берган имкониятга нисбатан хиёнат қилган бўлмаймизми? Davomini o'qish

Jovli Xushboq. Dard va darmon.

021

Аммо… баъзи ҳикояларни мутолаа қилишингиз биланоқ, ундаги кўринмас сеҳрли куч манбаи бошқа тарафда эканлигини англайсиз. Гап аввало адиб асар учун қизиқарли сюжет танлаганлигидагина эмас. Ундаги ҳодисаларни ёзувчи талант нури билан ёритолганлигида, қаҳрамонларга жон бахш этолганлигида эмасмикин? Сюжет ғаройиб бўлгани ҳолда унда ижодкор ниятини рўёбга чиқарувчи образлар “ўлик”лигича қолаверса, барибир ўқувчи қизиқишини бир текис “ушлаб” туриб бўлмайди. Davomini o'qish