Jubron Xalil Jubron. Al Mustafo.

045  6 январ — Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Ушбу фалсафий асар Жуброн Халил Жуброн номини жаҳонга машҳур қилди, десак адашмаймиз. Унинг дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилингани сўзимизга исботдир. Шу жумладан асарни таниқли таржимон ва адиб Маҳкам Маҳмудов, айрим парчаларини Абдуҳамид Пардаев ўзбек тилига таржима қилишган. Мен ҳам араб файласуфининг тил ва миллий англам ҳақида ёзган мақолаларини чорак асрча аввал таржима қилган эдим. Яқин кунларда улар сайтимиз саҳифаларидан ўрин олажак,иншооллоҳ. Davomini o'qish

Jubron Xalil Jubron. Bir kishi so’radi…

Ashampoo_Snap_2016.11.13_17h31m35s_007_.png    6 январ – Таниқли араб файласуфи ва адиби Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Орангизда роҳат-фароғатда яшашни истайдиган ёшлар бор, сиз уларга таъна, дашном берманг, роҳат-фароғатни излайверишсин. Аммо уни топиш учун бошқа яхши ишларни қиладилар. Илдиз қидираётган одам хазина топиб олганини эшитганмисиз? Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Jubron Xalil Jubron va Fayruz

Ashampoo_Snap_2016.11.13_15h10m26s_002_.png     Айтадиларки, вужудларни яксон этувчи вақт қардош ва эгиз қалбларни, улар қай замонга тегишли бўлмасин, фурсати етиб, ўзаро туташтиради. Лубноннинг бошқа бир фарзанди — малоҳатли Файруз (1935) икки ўртадаги йиллар тўсиғини йиқиб, Ҳалил Жуброн қалби билан бирлашди, «Ал Мустафо» сатрларини қўшиққа солиб, ажиб ва соҳир алёрлар куйлади. Davomini o'qish

Jubron Xalil Jubron. Qo’shiqlar

Ashampoo_Snap_2016.11.13_15h22m05s_004_.png 6 январь — Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган кун

Бобил қудрати, Миср шон-шуҳрати, Юнонистон виқори шоҳидиман – уларнинг жамики аъмолларида заифлик, хўрланиш ва ҳақирликни азоб ила муттасил кузатганман. Фиръавн афсунгарлари, Оссирия коҳинлари, Фаластин анбиёлари билан ҳам ҳамнафас бўлганман. Мен Ҳиндистонга инган донишмандликни асраганман, араблар оролларидагилар қалбидан майи нобдай қуйилган ашъорларни қироат қилганман, ғарб аҳолиси ҳиссиётлари тажассуми бўлган мусиқаларни қалбим лавҳига зарб этдим, бироқ ҳали-ҳануз илгаригидек сўқирман ва ҳеч вақо кўрмайман, қулоқларим том битган ва эшитмайман. Davomini o'qish