Katarina Mommser. Gyote va Islom

islom
Гётенинг Исломга ва унинг асосчиси Муҳаммадга муносабатининг шунчалик эътибор тортар қирралари борки, уларни алоҳида, атрофлича тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Гётенинг Исломга нисбатан ғайриоддий ички бир кучли талпиниш билан муносабатда бўлганлиги насороликдан ташқари бирор бир бошқа динга нисбатан сезилмайди. 23 ёшидаёқ навқирон шоир Муҳаммад пайғамбарга атаб ажойиб қасида битди, 70 ёшида эса буюк шоир жамоатчилик олдида тан олиб ёздики, унда «Қуръон тўлалигича пайғамбарга тушириб тугатилган муқаддас кечани бори эҳтиром ила байрам қилиб нишонлаш нияти бор». Гёте умрининг бу икки нуқтаси орасида узоқ ҳаёт йўли мавжуд ва бу вақт давомида шоир Исломга нисбатан ўз эҳтиромини турли тарзда изҳор этиб борди. Davomini o'qish