Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal & «Dengiz yaproqlari» to’plamidan namunalar

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Kobayasi Issa. Xaykular va tankalar (Uchlik va beshliklar)

02115  июнь — мумтоз япон шоири Кобаяси Исса таваллуд топган кун

  Кобояси Иссанинг хоккулари содда тилда ёзилгани, маҳаллий шеваларнинг қўллангани ва суҳбат усулидан кенг фойдалангани билан ажралиб туради.Шоирдан улкан мерос: йигирма мингга яқин хокку (хайкай, хайку), бир неч йўл дафтари ва саноқсиз расмлар қолган. У Ятаро тахаллуси билан ҳам машҳур. Davomini o'qish

Kobayasi Issa. She’rlar

09     Буюк япон шоири Кобаяси Исса 1763 йилнинг 15 июнида Япониянинг Синано вилоятидаги Касивабара қишлоғида дунёга келиб, 1828 йилнинг 5 январида оламдан ўтган. Қашшоқ оилада туғилган,онаси эрта вафот этиб, ўгай она қўлида қолган Кобоясси 13 ёшида пойтахт Эдо (бугунги Токио) га иш излаб келади. 25 ёшидан бошлаб мамлакат бўйлаб кенг тарқалган шеърият мактабларидан бири — Кацусика мактабида шеърият сирларини ўргана бошлайди. Вақт ўтиб, ёш шоир ўша даврнинг таниқли хайкунависи Сэйби Нацумэ назарига тушади ва ундан таълим олади. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)

989

     «Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish