Korrado Alvaro. Kashfiyot

004    Бу жаноб умрида қўлига қалам тутиб қоғоз қораламаган ва ҳеч қачон кўнглини ёриб бировга бирор воқеани ҳикоя қилиб бермаган. Осойишта, ҳалол яшади, қариган чоғида рўзғорини тебратишга етарли маблағ жамғариб, шаҳар чеккасидан уй-жой қилди, ўша ерда тинч-осуда умргузаронликни давом эттирди. Янги уйга кўчиб ўтгач, нима бўлдию, алмисоқдан қолган хат-қоғозларни кўздан кечириб тартибга келтириб қўйишни кўнгли тусади… Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kuz bo’roni

004      Ёмғирнинг дарахт япроқларига шиддат билан урилиб, шошганча тоғ ёнбағирлари сари ўрлагани эшитилар, йўловчилар салт отларини силтаб, ниқтаган кўйи ҳали ҳам ярқираб турган яланг чўққи томон қараб қўйишарди. Дарахтлар бағрида эса фурсат пойлаётган кишилар издиҳомининг шовур-шувури ичра барглар ҳилпираб, титрарди. Шу он чақмоқ чақди-ю, шаффоф сув заррасидаги ғира-шира қуёш аксини чилпарчин қилиб юборди… Davomini o'qish