Kristofer Merril. She’rlar

033

Кристофер Меррилл (Christopher Merril) Массачусетс штатининг Нортҳэмптон шаҳрида туғилиб, Нью-Жерсида ўсиб-улғайди ҳамда Мидлбёри коллежи ва Вашингтон университетида таълим олди. У тўртта шеърий тўплам нашр қилди, булар қаторига “Нурафшон сув” (“Brilliant Water”) ва “Қўриқчилик гулхани” (“Watch Fire”) тўпламлари киради. Муаллиф “Қўриқчилик гулхани” тўплами учун Америка шоирлари академиясининг Питер И.Б.Лаван номидаги “Ёш шоирлар” мукофотига сазовор бўлди. К.Меррилл ўндан ошиқ тўпламларни таҳрир ва таржима қилди, шулардан бештаси ҳужжатли асарлардир, улар қаторига “Бошқа юрт майдони: жаҳон футболи орқали саёҳат” (“The Grass of Another Country: A Journey Through the World of Soccer”), “Фақат михлар қолди: Болқон уруши саҳналари” (“Only the Nails Remain: Scenes from the Balkan Wars”), “Яширин илоҳ ҳодисаси: Муқаддас тоққа саёҳат” (“Things of the Hidden God: Journey to the Holy Mountain”) киради. Davomini o'qish