Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar & Xurshid Davron. Donishmand

002

Маҳмуд Абулфайз айрим ижодкорлардек эшитгани ёки ўқиганини эмас, кўрганини ёзади, зеро у бизга ўхшаб тўрт девор орасида эмас, ҳаётнинг ичида яшайди. У ҳозирги айрим модернпараст адибларга ўхшаб ўзбек ҳаётини ғарбдан келган қолипларга солишга уринмайди, буни хаёлигаям келтирмайди, чунки у ўзбекнинг ҳаёти ҳеч қандай бегона қолипга сиғмаслигини яхши билади. Davomini o'qish

Shafoat Rahmatullo Termiziyga bag’ishlov & Shafoat Rahmatullayev. Umid ostonasi

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png 10 май – Шафоат Раҳматуллоҳ Термизий туғилган кун

  Шафоат! Сиз мен учун жуда қадрлисиз! Чунки ҳар дам ёзганларингизни ўқирканман, сизнинг ҳам юрагингиз мудом шуъла сочиб турганига амин бўламан!  Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. «Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas» kitobidan she’lar & Sirojiddin Ibrohim. She’r hali kerak

Ashampoo_Snap_2018.02.15_17h54m03s_002_.pngСаҳифа ёзувчи Маҳмуд Абулфайз (1953-2017) хотирасига бағишланади

  Маҳмуд Абулфайзни билган ўқувчилар у кишини яхши публицист, бетакрор новелла, бадиҳа ва ҳикояларнинг устаси сифатида танийди. Ижодкор шеърларидан бир қисмини анча йиллар олдин эълон қилган. Буларни эса бир куни қўлимга тутқазди. Кўриб тартиб беришимни, сўз ихлосмандлари бўлган яқинлар учун бир тўплам қилиш нияти борлигини айтди. Мен устознинг шеърлари билан шунда яқиндан танишдим. Ўзи саралаган экан. Ёшлик йилларида ёзилганлари деярли қўшилмаган. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Odamni armonlar ulg’aytiradi

011

12 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни

   … Биз ғоятда хурсанд эдик. Лекин нега хурсанд эдик, ҳали тўла англаб етмагандик. Агар шунда биров тўхтатиб, бу чегарасиз севинчимизнинг сабабини сўраса, балки жўялироқ жавоб айтолмаслигимиз ҳам турган гап эди. Сизга ҳозир нима деб тушунтирсам экан? Яъни хурсандчилигимизнинг миқёси шу қадар чуқур ва баҳайбат эдики, мана, орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, 1961 йилнинг 12 апрелидаги эҳтиросли ва ҳаяжон бўғзимга тиқилган ҳолатимни асло унутолмайман. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas

Ashampoo_Snap_2017.02.26_12h41m42s_001_.png    Бир соатча олдин Сирожиддин Иброҳим Термиздан қўнғироқ қилиб, ёзувчи Маҳмуд Абулфайз Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди. Юрагим зир  титради. Бирдан Маҳмуд аканинг Сурхоннинг ардоқли шоири Теша Сайдалиевга бағишланган мақоласидаги савол ёдимга тушди: «Бу дунёда шоирдан нима қолади? Қолса сўз қолади, бошқа ҳеч нарса…» Маҳмуд акадан ҳам шак-шубҳасиз Сўз қолади. Яратган Эгам илоҳим бу ажойиб инсонни раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Амин. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Xayrlashuv

09    …Орадан тахминан етмиш йиллар чамаси вақт ўтди. Гавжум вокзал перронида барваста қоматли эркак (эсладингизми: ўтган асрнинг 41-йили ёзида эрини кузатган келинчакнинг тўнғич невараси эди бу) юз-кўзларидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган хушбичим, буниси ҳам етмагандек, ёшгина аёлига қайта-қайта тайинларди… Davomini o'qish

Shoir Tesha Saydaliyevga bag’ishlov (1)

012   Теша Сайдалиев кимга нафас қилган бўлса, у кам бўлган эмас. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Теша Сайдалиевга бағишланган бир шеърида устознинг «ҳали катта шоир бўласиз», деб нафас қилганини ёзганди… Нафас кетди, Усмон Азим катта шоир бўлди, Бугун ўзбек адабиётида у ёки бу даражада ўринга эга бўлган, эътибор топган Эркин Аъзам, Муҳаммад Раҳмон, Нодир Норматовлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтиш мумкин. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar

002

   Бу ёзмаларни балки биз ўрганган расмана адабиёт деб бўлмас. Лекин журналистика ё публицистика ҳам эмас бу. Дарвоқе, тайин бир жанрга мансублик шартми? Дард билан, самимият билан ёзилиб, уни ўқиган одам завқланса, қониқиш ҳосил қилса — кифоя-да… Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Yurak bilan odimlab…

Ashampoo_Snap_2017.03.02_00h01m55s_007_.png  Устознинг ”Одамни армонлар улғайтиради” номли китоби бундан роппа-роса ўн йил бурун нашр қилинган. Балки ўқигандирсиз, Ўшанда асарларга нисбатан ”инжиқ” адибимиз Эркин Аъзамнинг ёзган сўзбошисида шундай эътирофлар бор эди: “…Олис тоғ қишлоғининг кундалик, аммо нимаси биландир абадиятга дохил ҳаёт мароми, содда-дўлвор одамлари, лампа-чироқ шуъласидаги хотиржам оқшом гурунгларидан нақл қилган бир очеркини (Очеркмиди, ҳикоямиди, нима аҳамияти бор? Тайин бир жанрга мансублик шартми?) ўқиб, мен бу муаллифга ихлос қўйганман. Уни ўқиб, бу ғулғула шаҳардан, эришганим озми-кўпми нарсалардан—бари-баридан воз кечиб, ўша ёқларга кетгим келган… ” Davomini o'qish