Azim Suyun. Suygan ko’ngil faryodi va yoki bir do’st yodi & Mahmud Tojiboyev. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.04_16h42m38s_002_a.png   Инсон тақдири, хусусан шеър ёзган инсон тақдири қизиқ. Қизиқлиги шундаки, ана шу шеър ёзадиганларнинг айримлари саноқсиз китоблар чиқаради, турли йўллар билан  китобларига мақтов тақризлар ёздиради, машҳур ҳофиз ортидан тавозе билан югуради, аммо, бир донагина шеъри эл оғзига тушмайди, инсон юрагига кирмайди. Бошқа бир шеър ёзган инсон бир донагина китоб ҳам чиқаролмай оламдан ўтади, ёзганлари 12 варақлик юпқагина дафтарларда қолиб кетади, Кўзларига қарай десанг, унинг бир суратини ҳам тополмайсан. Аммо, торгина бир даврада ўқиган шеъри,  мусиқага солиб нола қилган бир шеъри йиллар ўтса-да, тилдан тилган, дилдан дилга ўтиб юраверади. Маҳмуд Тожибоев ана шундай биргина шеъри билан халқ юрагида яшаб келаётган шоирдир (Хуршид Даврон). Davomini o'qish