Sadriddin Ayniy tavaludining 140 yilligiga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2018.04.14_18h25m45s_002_.png15 апрел — Атоқли адиб Садриддин Айний  таваллудининг  140 йиллиги.

  Айнийни четлаб на Рудакий ва Фирдавсийнинг, на Саъдий ва Ҳофизнинг, на Жомий ва Навоийнинг, на Бедил ва Донишнинг ижод оламига дадил кириб бориш мумкин эмас. Айнийнинг илмий-адабий мероси ўтмиш, бугун ва келажакни бир-бирига боғловчи бир олтин ҳалқадир. Davomini o'qish

Mahmudxoja Behbudiy. Padarkush & Edvort Olvort. Birinchi o‘zbek dramasi & Shuhrat Rizayev. Jadid dramasi

Ashampoo_Snap_2017.04.23_14h51m50s_008_a.png19 ЯНВАР — ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ,БУЮК МУТАФАККИР МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

     Жадид адабиётининг асосчиларидан бўлган Беҳбудий Марказий Осиё ижодкорлари орасида биринчи миллий драматик асар яратди. Унгача мазкур худудда на туркий, на форсий тилда драма жанрида бирорта асар яратилмаган эди. Бу Беҳбудийнинг адабиётга қўшган энг ката ҳиссаси бўлди. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Tanlangan asarlar & Nilufar Namozova. Dunyodan xabardor ma’rifatparvar

Ashampoo_Snap_2016.12.31_00h41m18s_001_.png19 январ — Жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

   “Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари ким эди? Бу саволга жавоб бермак учун газета саҳифалари эмас, жилдларча китоб ёзмоқ керак бўладур”, деб ёзган эди маърифатпарварнинг сафдошларидан бири Садриддин Айний. Ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ Беҳбудий ҳақида бир неча асарлар яратилди. Жумладан, Саидризо Ализода, Садриддин ­Айний, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмуд, Абдулҳамид Азамат, Абулқосим ­Азимий, Лазиз Азиззода ва Завқий сингари зиёлиларнинг мақолалари, хотиралари эълон қилинди. Биргина Ҳожи Муиннинг “Меҳнаткашлар товуши”, “Туркистон”, “Зарафшон” газеталари ва “Учқун” журналида мақола ва очерклари чоп этилди. Уларда алломанинг шахсиятига доир кузатишлар холис ифодасини топган. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy.Ikki maqola

011Жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллиги олдидан

Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрияға, саноат ва тижорати қаринаға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Yoshlarga

099     Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур… Davomini o'qish

Sen Turonning quyoshi eding… Mahmudxo’ja Behbudiyga bag’ishlovlar.

099011  Сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан Туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман  (Файзулла Хўжаев).  011  Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода). Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida ikki badia

0819 январ — Жадидчилик ҳаракатининг  йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

    Маҳмудхўжа Беҳбудий ўн тўққизинчи асрнинг охирги чораги ва йигирманчи асрнинг дастлабки ўн йилликларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирган сиймолардан бири. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Poyon Ravshanovning poyonsiz mavzulari

033  Поён Равшанов учун мавзулар ҳам поёнсиз. Поён акани ана шу сабабларга кўра том маънодаги зиёли, олим деса бўлади. Аслида ҳам зиёли, илму фан ходими янгиликлардан, соҳадаги ўзгаришлар, умуман ижтимоий жараёндан хабардор, кенг дунёқарашли шахс бўлмоғи лозим. Профессор Поён Равшанов ана шундай, том маънода, зиёли, янгиликлардан, ижтимоий жараёндан хабардор, кенг дунёқарашли шахсдир. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Ikki maqola: Jaholat dardlaridan & Teyotur nima?

022Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) — ХХ аср ўзбек адабиёти, матбуоти, маданиятининг атоқли намояндаси. Миллий драматургия ва саҳна санъатининг шаклланиши, янгича илғор ҳамда серкўлам публицистиканинг вужудга келиши унинг номи билан боғлиқ. Беҳбудий даврнинг энг илғор ҳаракати — жадидчиликнинг Туркистондаги асосчиси ва раҳнамосидир. Ўзбек ҳаёти, миллий тафаккури тарихида ёрқин из қолдирган адибнинг асарлари, эскирмас ўгит-ғоялари доимо қадрлидир. Davomini o'qish

Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida.

077
Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига

Беҳбудий афанди Туркистонда бошлаб қўлиға қалам олиб, халқнинг тараққий ва толеси учун фойдали мақолалар ёзғон буюк раҳбаримиз эди. Беҳбудий афанди Туркистонда янги мактаблар учун бошлаб алифбо ва жуғрофия китоблари ёзғон улуғ устоз ва муршидимиз эди. Беҳбудий афанди Туркистон тараққийпарварлари ичинда энг аввал мутаассиб уламонинг ҳақсиз ҳужум ва такфирлариға учрағон ва шундай такфирлар ила руҳини тушурмай, ўз маслакиндан қилча айрилмай, йигирма йил мутамаддиан Ватан ва халқға хидмат этган бирдан-бир фаол йўлбошчимиз эди. Davomini o'qish

Halim Saidov. Asl farzand.

011

Жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874 -1919) таваллудининг 140 йиллигига

   Беҳбудий юрт озодлигини кўзлаб ўз салоҳиятини юксалтирди, бунинг учун у ўқиди, ўрганди, муаллимлимлик қилди, гоҳида драматург, артист, зарурат туғилганда ношир, журналист, муҳаррир, мутаржим, муфти, сиёсатчи, иқтисодчи, раҳбар… қисқаси, мақсадига эришиш йўлида давр нимани тақозо этса, ўша ишни катта-кичиклигига қарамасдан сид­қидилдан бажарди. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.

012
Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish