Mamarasul Boboyev. She’rlar.

003
3 апрел — шоир Мамарасул Бобоев таваллуд топган кун.

  Мамарасул Бобоев (1911.3.4, Каттақўрғон — 1969.23.7, Тошкент) — ўзбек шоири. Тошкент педагогика институтини тугатган (1938). 2-жаҳон уруши иштирокчиси (1941—46). Республика газета, журнал, нашриётлари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган (1947—68). «Жанубий нуқтада» (1953), «Эрон дафтари» (1952), «Садоқат ҳақида» (1954) шеърлар туркуми ва бошқа китоблари нашр этилган. «Ёшлик чоғим — олтин чоғим» (1959), «Гўзаллик истаб» (1963) каби драмалари бор. У рус (Михаил Лермонтов, Николай Некрасов, Тарас Шевченко, Николай Тихонов, Константин Симонов), татар (Муса Жалил), авар (Расул Ҳамзатов) шоирлари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.10.06_07h15m52s_001_.png8 cентабр — Расул Ҳамзатов таваллудига 90 йил тўлади

   Машҳур шоир Расул Ҳамзатов 1923 йилнинг 8 сетябрида Доғистоннинг Хунзах районига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада  Максим  Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Акам қиссаси» (1952), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шуниигдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди. Бу шеър ва достонларнннг мундарижаси хилма-хилдир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди. Davomini o'qish

Musa Jalil. She’rlar.

муса жалил

2 феврал — машҳур татар шоири Муса Жалил (1906-1944) туғилган кун.

Татар халқининг забардаст шоири Муса Жалил Оренбург губернасига қарашли Мустафо қишлоғида камбағал деҳқон оиласида туғилди. Дастлаб Оренбургдаги Ҳусайния мадрасасида таҳсил олди.Муса Жалилнинг ижоди 1919 йилдан бошланди. У 1931 йилда Москва Давлат университетининг адабиёт факультетини битиргач, татар тилида босиладиган «Кичкина»,«Октябрь боласи» журналлари редакцияларида муҳаррирлик вазифасида ишлади. Улуғ Ватан уруши арафасида Татаристон ёзувчилар союзининг масъул котиби вазифасида ишлади. Урушда қаттиқ яраланган Муса асирга олиниб, 1944 йилда фашистлар томонидан Берлиндаги Шпандав турмасида қатл этилди. Davomini o'qish