Erkin A’zam. Shovqin. Roman & Marhabo Qo’chqorova. “Shovqin”ning shov-shuvlari…

Ashampoo_Snap_2017.08.04_14h09m34s_001_.png10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кун

    Адибнинг бу романи бир қарашда мураккаб, аммо жиддий сиёсий-ижтимоий рамзларга ишора берувчи, кучли адабий пародияга тўлиқ асар саналади. Роман қаҳрамонлари кино оламининг одамлари, яъни, киноюлдузлар, кинодраматурглар, кинорежиссёрлар, кинотанқидчилар, киноижодкорларнинг хулқи, феъли, бетартиб, енгил-елпи ҳаёти ҳақида ёзилгандек таассурот қолдиради. Асарда Фарҳод Рамазоннинг қулоқдош ёзувчи дўстининг шарҳи асарнинг ўзак моҳиятини топишимизда калит бўлиб хизмат этади. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Haykal & Kunduzgi ertaklar (Yozuvchi bilan suhbat) & Marhabo Qo’chqorova. Neomifologik obraz talqini

Ashampoo_Snap_2017.05.10_00h47m07s_002_a.png    Рости билмайман, бадиий асарга қанақа мезонлар билан ёндашиш кераклигини; аммо бир нарсага ҳайрон қоламан, кейинги пайтларда бадиий асарни таҳлил этаётганда матн бир ёқда қолиб, аллақанақа аниқ фанларнинг формула-жумбоқларими, схема-чизмаларими ишлатиладиган бўлди. Бу кетишда уларга яқин орада устурлобу логарифмик жадваллар, мураккаб қонунлару нисбийлик назарияси формулалари ҳам асқатиб қоладими, деб ўйлайсан киши… Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Yer hali ham yumaloq & Marhabo Qo’chqorova. Ikki hovuch nur

011

Самовот айвонида бу машваратни кузатиб турган икки малак, тубандаги гуруҳ музокараси, айтган гапига юзи қизармаётган бу сурбетларнинг алжирашлари, пинҳоний режаси яратганга етиб бормасин, дея жонҳалак қанот ёзиб тўсқинлик қилишар, ҳар иккиси самовотни кўкси билан тўсиб муаллақ турар, қанотлари ломакон қадар кенгайиб борар, тубсизлик қаъридан отилиб келаётган ёвузлик уруғидан униб чиққан макруҳ сўзлар эса курраи заминни қоқ иккига бўлиб ташлайдиган даражадаги улкан тиғга айланиб, самовотга кўтарилиб, шўрлик фаришталарнинг кўксига санчилар, қанотларига қадалиб азоб берар эди. Бироқ, Парвардигор ҳаммасидан воқиф эди. Davomini o'qish

O’zim o’z qalbimning bo’lsam Kolumbi. O’zbekiston xalq shoiri Omon Matjon bilan suhbat

03314 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун

    …Эсимда, қишлоғимизда чоллар, халфа кампирлар, кўпинча, туркман шоирлари: Мулланафас, Махтумқули шеърларини жуда кўп ўқишарди. Бизнинг уйимизда ҳам бу шоирлар шеърияти катта қизиқиш ва меҳр билан ўқиларди. Яна шундай кексалар бор эдики, улар кечқурунлари йиғилишиб, ашулалар айтишарди. Аёллар эса кечалари мойчироқ ёруғида кўрак чувишиб, эртаклар айтишарди, халқ қўшиқларини куйлашарди. Мен, мактаб ёшига кирмаган бола, бу сеҳрли куй, қўшиқ, эртакларнинг барисини ухламасдан, қизиқиш билан, қандайдир ҳайрат билан тинглардим. Балки болаликдаги мана шу қизиқиш ва ҳайрат менинг қалбимда шеъриятга бўлган улкан муҳаббат ҳиссининг илк куртакларини уйғотгандир

Davomini o'qish