«Ne’mat Akbarov». Jim qarab turib bo’lmaydi

05     Бу аноним одамнинг  янги  мақоласини  нима учун сизга ўқиш учун тақдим этмоқдаман?  Мақолада Соҳибқирон ҳақида ёзилган айрим китоблар (масалан,Брион асари ҳақида) ҳақида баъзи эътирозлар бироз муболаға билан айтилган бўлса-да, «Неъмат Акбаров»нинг адабиётимизда тобора томир ёзаётган кўчирмачилик хусусида ёзилган фикрларида жон  бор. Қизиқ-да, Европадагина маълум бўлган Соҳибқирон ҳақидаги солномалару асарларнинг номукаммал таржималарини бир амаллаб ўрганиб, воқеаларни  ақли етганча  тўқиб, ўз асарлари қаҳрамонларига ўзича исм қўйган француз адиби кун келиб унинг китоби айрим ўзбек ёзувчиларига  «дастурил амал» бўлади деб ҳеч ўйлаганмикан? Davomini o'qish

Marsel Brion. Manam, Temur jahongirman

tamerlan   Бундан роппа-роса 3 йил аввал сайтимизда Марсель Брионнинг Амир Темур ҳақида ёзилган ва ўзбек тилида » Менким, Соҳибқирон жаҳонгир Темур» номи билан нашр этилган (русчадан Фарҳод Рўзиев ва Фозил Тиловатов таржимаси) асардан икки бобни эълон қилган эдик. Бугун эса 2010 йили Зокиржон Ғойипов томонидан асарнинг форсча таржимасидан (Marcel Brion, Z̲abīḥ Allāh Manṣūrī. «Manam Tīmūr-i Jahāngushā». Intishārāt-i Bihzād, 2006)   ўзбекчага ўгирилган ва «Термиз оқшоми» газетасида босилган айрим парчаларини сизга тақдим этамиз.

Жуда кўп тарихий солномалар ва асарларни ўрганиб ёзилишига қарамай ушбу асарда тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган жуда кўп ўринларга дуч келасиз. Бундай хатоликлар кўплаб Ғарб ва Россия адиб ва олимларига хос нарса. Шу сабабдан уни асосан тўқима бадиий асар  сифатида қабул қилишингизни сўраймиз.

Davomini o'qish

Marsel Brion. Menkim, Sohibqiron jahongir Temur

tamerlan    Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.
Сиз ушбу асарда кўплаб Ғарб ва Россия адибларига хос тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўринларга дуч келасиз. Шу сабабдан уни асосан тўқима бадиий асарлар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз. Davomini o'qish