Tilak Jo’ra. Ikki kitob & Ma’ruf Jalil. Umidlarning etagiga osildim & Tilak Jo’ra haqida «Unitilmas siymolar» turkumida videofilm

Ashampoo_Snap_2017.11.24_13h28m03s_002_.png Саҳифа Тилак Жўра таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

    Ер юзида бир шоир туғилса, Худонинг бир чироғи ёқилгандай бўлади, бир шоир дунёдан ўтса, бир чироқ ўчгандай бўлади. Аммо, чироқнинг нури қолади. Сузиб юраверади. Ўша нурга руҳ парвонадай талпинаверади. Тилак Жўра ҳаётлигида ҳам унга талпинар эдик, ўтгандан кейин ҳам талпиняпмиз. Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. She’rlar & Abdusaid Ko’chimov. Kamtarlikning baland cho’qqisi.

0-28.png10 октябр — атоқли  шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги

    Маъруф акага қараб ўтириб қайсидир шоирнинг: “Шоирлик истеъдоди шоирнинг ўз шахсиятига алоқаси бўлмаган мустақил бир ҳолат эмас, балки унинг ички руҳий қиёфаси билан узвий равишда боғлиқдир”, дегани хаёлимдан ўтди. Шеърларидаги ёрқинлик ҳам, одамларга меҳрибонлик ҳам, ўйчанлик ва оғирлик, собирлик ва оқиллик ҳам аслида шоирнинг табиатида бор. Унинг одамларга ҳамиша яхшиликлар исташи махсус ўйлаб қилинган иш эмас, бу унинг учун яшаш тарзи, ҳаёти, ҳаётнинг айнан ўзи эди. Унинг шеърлари ҳам ана шу софликдан, ватанга, халққа ҳадсиз садоқат ҳиссидан туғилган дурдоналар эди.. Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. Yuragimda yotgan sir.

055Шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги олдидан

   Еттинчи синфда ўқиб юрганимда синглим Роҳила қазо қилди. У жуда озғин, нимжон эди. Очарчилик унга ёмон таъсир қилганди. Менга жуда меҳрибон, битта олма ёки ёнғоқ топса ҳам менга асраб қўярди.  Уни қабрга қўйиб келгандан кейин уйга кирсам, сандал ёнида ётган Роҳила кўзимга кўриниб кетди. Дарди оғирлашиб қолгандан бери сандалнинг девор тарафида ётарди. Мен сандалнинг бу тарафида ўтириб дарс тайёрлар ёки китоб ўқирдим. Роҳила ҳар гал «Нима ўқияпсиз, ака», дерди… Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. She’rlar & Audio

9e10 октябр — шоир Маъруф Жалил таваллуд топган кун

1936 йил 10 октябрда Каттақўрғон туманидаги Пайшанба қишлоғининг Қибла гузарида туғилганман. Ўн йилдан кейин 1946 йилда берилган туғилиш гувоҳномасида ана шундай ёзилган. Қишлоғимиз атрофи тоғлар билан ўралганга ўхшайди. Қаёққа қараманг — тоғ. Шимол томонда кўриниб турганини Оқтоғ, жануб томондагисини Қоратоғ, дейишади. Оқтоғ томондан Оқдарё, Қоратоғ томондан Қорадарё оқади. Шу икки дарё оралиғини Миёнкол, дейишади. Икки дарё аслида мустақил дарёлар эмас, Зарафшон дарёсининг Самарқанд яқинида иккига бўлиниб оқувчи ирмоқлари. Улар Хатирчида бирлашиб, яна Зарафшон бўлиб оқади (Маъруф Жалилнинг таржимаи ҳолидан). Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. «Oq qorlar» kitobidan she’rlar

091    Шеърларим мендан кейин қанча йил умр кўради? Билмайман. Шоирнинг ўз шеърларидан узоқ яшаши — ўлик отлар жиловини тутиб турган аравакаш ҳолати каби кулгили. Шундан қўрқаман. Шеърларим мендан аввал ўлиб кетмаса, шунинг ўзи мен учун бахт. Агар менинг ҳали туғилмаган набирам учун ҳам улар ўз аҳамиятини йўқотмай қолса янада бахтлироқ бўлар эдим. Ундан узоқроққа қараш қўрқинчли. Аммо Улуғбек сингари одамлар тўғрисида ўйласанг, ичингдаги шуҳратпарастлик тўйғусидан асар ҳам қолмайди. Davomini o'qish