Mashrab Boboyev. Qaydasiz, Darxon tonglari?! & Sharof Boshbekov. Mashrab Boboyevni eslab

021Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 78 йиллиги олдидан

   Машраб акада бировнинг муваффақиятидан самимий севина олиш фазилати бор эди. Шунчаки, йўлига эмас, чинакамига, юрак-юракдан қувонарди. Бундай одамлар ниҳоятда кам учрайди.  Яхши одамдан яхшилик келар экан. Машраб ака ҳаётимдаги не-не хурсандчиликларга сабабчи бўлган. Ўзи ҳам шерик бўлиб қувонган… Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Vitezslav Nezval. She’rlar

054     Машҳур чех шоири Витезслав Незвал ХХ аср шеъриятида салмоқли ўрин тутади. Унинг шеърлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Нозим Ҳикмат, Иосиф Бродский каби таниқли шоирлар унга бағишланган шеърлар ёзишган. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Botir Zokirov maktubi & Botir Zokirov. Fors taronalari

05Суюкли санъаткор туғилган куни арафасида уч қиёматли дўстни ёд этгим келди

   Гапимга ишон, бугунги тўқ, ҳаддан ташқари ҳисоб-китобли, манфаат устун турган даврда фидойилар, мажнуни шайдолар унчалик кўп эмас. Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқаю уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай, киши ўзини унинг дўсти, деб ҳисоблаши бошқа, бутунлай бошқа гап. Гапимга ишон, бу Мажнун бугунги кунимизда кўпчиликка, жуда кўпчиликка керак. Бундай мажнун кишининг покланиши, бошқаларни ҳам поклаши, истеъдодсизлик, меҳрсизлик, эҳтиёткорликка қарши нафрати янада ошиши учун ҳам ЗАРУР. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. She’rlar & Nabijon Boqiy. Mashrabxonlik etadi davom

0_146509_2f1340b_orig.png 20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллуд топган кун

   Машраб ака Валентин Катаевнинг “Хаёл чечаклари” (русча номи “Трава забвения”, шекилли) номли хотира китобини қандай қилиб ўзбек тилида қайта ёзганига шахсан менинг ақлим бовар қилмайди. Фаластин шоири Муин Бсису шеърларини жигар қонини аралаштириб ўзбекчага ўгиргани учун ҳам “Ташриф қоғози” китоби худди ўзбек тилида ёзилгандек ўша пайтларда қўлма-қўл ўқилган эди, ҳозир ҳам Муин Бсису тўпламини варақласангиз, беихтиёр аъзои баданингизда чумоли ўрмалаётгандек бўлади. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev haqida uch xotira

Ashampoo_Snap_2016.11.15_15h11m30s_003_.png    Адабиётимизда «Ўлимларни қолдириб доғда» деган сатрлар тез-тез учраб турарди. Хотира аслида, ўлимни доғда қолдириб, ҳаётнинг давом этишидир. Машраб Бобоев ҳақидаги хотирани мен «У тирик!» деган ишонч билан ёзяпман. Яқин йиллар ичи бирин-кетин вафот этган Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Рауф Парфи, Сафар Барноев, Маъруф Жалиллар ҳақида ҳам шундай дейман. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. She’rlar & Kitoblari

Ashampoo_Snap_2016.11.15_14h54m13s_002_.png20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги

Бу ҳаётда Машраб Бобоевдек покиза ва софдил инсонлар кам бўлади. Қачонким акани эсласам, унинг ёруғ табассумли чеҳраси кўз ўнгимга «ялт» этиб келади. Ака биз укаларини беҳад суяр, биз ҳам ҳамиша унинг меҳрини ҳис этиб турардик. Машраб ака самарали ижодкор эди: шеърлари, пьесалари, ҳикоя ва қиссалари, таржималари ўзбек адабиёти бағрини тўлдириб турибди. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Daryodil inson edi.

032  Таниқли шоир ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги олдидан

  Машраб ака қанчалар ватанпарвар бўлса, юртпарвар бўлса, шунчалар дўстпарвар, инсонпарвар ҳам эди. Дўсти жуда кўп эди. Машраб ака билан бир кўришган, суҳбатлашган ё даврада ўтирган инсон у кишининг дўстига айланарди. Мудом яхши одамлар билан дўст тутинарди, улар билан дўст бўлишга интиларди. У дўстнинг қайғусига шерик бўлар, яхши кунларидан қувончга тўларди. Дўстларга садоқатни, вафони, меҳр ва оқибатни Машраб Бобоевдан ўрганиш керак. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. She’rlar

08Таниқли шоир, ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги олдидан

Машраб Бобоев катта шоир, ажойиб драматург ва моҳир таржимон эди. Машраб аканинг шеърлари кутилмаган ташбеҳлари, образли мисралари, бетакрор манзаралари ва ҳаётийлиги билан ҳали-ҳануз ўқувчиларни ҳаяжонга солиб келади.

Davomini o'qish

Muin Bsisu. Qahrli qo’shiqlar

022Саҳифа таниқли фаластин шоири Муин Бсису таваллудининг 85 йиллигига бағишланади

   Бугун Фаластин тупроғи ёнмоқда, унинг эрксевар фарзандлари қаттол душман ўқ ва бомбаларидан қурбон бўлмоқда. Қарайиб салкам етмиш йилдан буён давом этаётган озодлик урушида фаластинликлар бир қадам ҳам орқага чекинмадилар. Жажжи аммо бўйсунмас заминнинг шоир фарзандлари она халқларининг орзу ва армонларини қаҳру ғазаб, умид ва ишонч билан куйладилар. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Barhayot vijdon

012

Саҳифа таниқли фаластин шоири Муин Бсису таваллудининг 85 йиллигига бағишланади

   Шоирнинг ҳаёти деганда биз кўпинча тунни, гулни, булбулни, шуҳратни тасаввур қиламиз, холос. Шоир деганда кўпинча фақат шеърини, майни, маҳбубасинигина биладиган одам кўз олдимизга келади. Эҳтимол, шундай шоирлар ҳам бордир. Лекин, буюк Навоийни, Пушкинни, Байронни, Маяковскийни эслайлик. Улар доҳий санъаткор бўлиш билан бирга ўз даврининг етук гражданлари, демак, етук курашчилари ҳам бўлган. Давр шеъриятининг энг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Муин Бсису ҳам шундай яшади. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Tuproq hidi. Hikoya

008    Шоир Машраб Бобоевни илк бор “Онамга хат” китоби орқали таниганман. Айнан шу номдаги шеърни ёд олиб, мактаб давраларида айтиб юрганман. Муаллиф билан Тошкентда ўқишни тугатиб, технология билим юртида ишлаб юрган пайтда раҳматли устозим Неъмат Аминов орқали юзма-юз кўришиб, танишганман. Davomini o'qish