O’zbekiston xalq yozuvchisi Tog’ay Murod veb-sahifasi ish boshladi & Yozuvchi kundaliklaridan

cropped-ris18.jpg    Жаҳон интернет тизимининг ўзбек тармоғи яна бир эзгу саҳифа билан бойиди. Куни-кеча Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муродга бағишланган веб-саҳифа иш бошлади. Веб-саҳифадан ўрин олган атоқли адиб кундаликларидан олинган иқтибосни диққатингизга тақдим қилар эканмиз, сайт масъулларига ҳам миннатдорлик, ҳам омад тилаб қоламиз Davomini o'qish

Vadim Murodxonov. Ikki hikoya

Mas’Ashampoo_Snap_2017.01.04_22h47m17s_003_.png16 январ – Ёзувчи Вадим Муродхоновнинг таваллуд топган куни

    Журналхонлар эътиборига ҳавола қилинаётган Вадим Муродхоновнинг икки ҳикояси ҳам ўзига хос, дастлаб рус китобхонлари сазовор бўлган. Унинг “Уйга қайтиш”(“Приближение к дому”) ҳикояси, бир қарашда, олис юртдан уйига қайтган Темурнинг ички кечинмаларига бағишлангандай. Иккинчи – “Андрей Яновскийнинг бир неча ҳаёти” (“Несколько жизней Андрея Яновского”) ҳикоясида эса ижодкорнинг руҳий олами қаламга олинади… Davomini o'qish

Ma’suma Ahmedova. Azizim Jeyn

034    Лондондаги Миллий портрет галереясида бир китоб сақланади. Бу китоб машҳур инглиз адибаси Жейн Остиннинг 1816 йил, ўлимидан бир йил муқаддам чоп этилган нашри. Бу нашр муқовасига гўзал ва назокатли аёл тасвири туширилган бўлиб, тепасига французчада “L’aimable Jane”, яъни “Азизам Жейн”, деб ёзилган эди. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Mixlab tashlangan eshik. Hikoya & Yozuvchi bilan suhbat

025       “Михлаб ташланган эшик” ҳикоясида эса уста ишбилармон Петроненинг кечинмалари орқали инсоний мулоқот эҳтиёжи ҳис қилинади. Кортасар тилга олган эшик ортида эшитилган йиғи, гўдак ҳам, уни аллалаётган она овози ҳам – буларнинг бари бошқа бир инсон, Петроненинг тунги “мен”и, унинг шахсан ёлғизлигидир; ўзи ёп-ёруғ кундуз куни тан олмаган, англаб етмаган беғараз тоза инсоний мулоқотга, инсон тафтига кучли эҳтиёж сезишидир. Davomini o'qish

Onore de Balzak. Hikmatlar & Ma’suma Ahmedova. Balzak ijodining uch qirrasi

033     Ҳамиша замонавий ва долзарб Оноре де Бальзак ўз даврининг буюк ёзувчиси бўлиб етишгунига қадар кимлар бўлиб кўрмади. Нотариус xодими, газета ношири, босмаxона эгаси (тез орада синади), журналист. Ўз даври маънавий қарашларининг тариxчиси бўлган Бальзакни Франция учун Миср эҳромларидан пирамидага менгзаш мумкин: унинг “Инсон комедияси” – асл даҳо адиб томонидан яратилган дурдонадир. Davomini o'qish

Ma’suma Ahmedova. Ikki hikoya

045    Нимадир керак бўлиб, эски қутиларни титкилади, шу маҳал қути ичи аралаш-қуралаш бўлиб, бир нарса гиламга тушиб, юмалади. У эгилиб, қўлига олди: ялтироқ, яшил тугма. Кўнгли ёришди. Беихтиёр ёдига беғубор талабалик йиллари, олис етмишинчи йиллар ортида қолган ёшлик даври тушди. Davomini o'qish

Mas’uma Ahmedova. Hikoyalar.

0Ғ1

1 октябрь — Ёзувчи ва таржимон Маъсума Аҳмедова таваллуд топган кун.

Акбарнинг миясига тўсатдан бир фикр келиб урилди. Бу фикр нохос кўнглини ёритиб юборди. Бу фикр уни қутқарди, бу фикр келажагини чароғон қилувчи маёқ бўлди. Ахир ҳар куни бўзчининг мокисидай шаҳарга ишга бориб келавериши шартми? Ахир туссиз ҳаётида ва ниҳоят маъно пайдо бўлди-ку. Ахир у ҳамиша юрагини кемирган туйғуни – ўзлигини топди-ку. Назарида шу вақтга довур расм чизмаганига асрлар ўтганга ўхшади.У эртадан бошлаб то “Адашган қиз” асарини тугатмагунича ишга бормайди, вассалом. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Dahshatli tushlar

026

Хулио Кортасар таваллуд топган куннинг 100 йиллиги олдидан

     Жаҳонга машҳур адиб  Хулио Кортасарнинг  “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Avtobus

026 Ажойиб романнавис, қисқа ва ғайритабиий новелла-ю ҳикоялар устаси Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Яқин кунларда унинг икки ҳикояси таржимаси ҳам сайтимиз саҳифаларида илк бор эълон қилинади. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Iblis so’lagi

026

      Жаҳонга машҳур адиб, ажойиб романнавис, қисқа ва ғайритабиий новелла-ю ҳикоялар устаси Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Яқин кунларда унинг икки ҳикояси таржимаси ҳам сайтимиз саҳифаларида илк бор эълон қилинади. Davomini o'qish